Россиялик ёш спортчилар яқин вақтда миллий байроқ остида мусобақаларга қайтиши мумкин

© Vladimir VyatkinГосударственный флаг Российской Федерации
Государственный флаг Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2026
Oбуна бўлиш
Яқин вақтда қатор халқаро федерациялар россиялик ўсмирларни миллий байроқлари остида мусобақаларга қўйиши мумкинлиги маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Яқин вақтда қатор халқаро федерациялар россиялик юниорларни миллий байроқлари остида мусобақаларга қўйиши мумкин. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, бу келишувлар 26 январь куни Тошкентда ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси доирасида Россия спорт вазири ва Олимпия қўмитаси раиси Михаил Дегтярёв ўтказган учрашувлар натижасида эришилган.

Таъкидланишича, халқаро майдонлар спортчилар ҳуқуқларини тиклаш масаласини кўтариш имконини бермоқда. Бир нечта йирик федерациялар МОҚ тавсиялари асосида яқин 2-3 ҳафта ичида қарор қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, Михаил Дегтярёв World Aquatics, World Boxing, World Gymnastics, Халқаро оғир атлетика федерацияси ҳамда Қатар, Кувайт, Индонезия, Қозоғистон ва Непал МОҚ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Осиё давлатлари Россияни фаол қўллаб-қувватлаётгани қайд этилди.

Министр спорта Узбекистана Адхам Икрамов и глава Минспорта РФ, председатель Олимпийского комитета России Михаил Дегтярев обсудили сотрудничество стран в сфере физической культуры и спорта
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2026
Россия спорт вазири Дегтярёв Тошкентда: спорт ҳамкорлиги бўйича ҳужжатлар имзоланди
Янгиликлар лентаси
0