https://sputniknews.uz/20260202/tajikistan-chegara-otishma-afghanistan-izoh-55424026.html
Тожикистон чегарасида бир ойда бешинчи отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди
Тожикистон чегарасида бир ойда бешинчи отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон расмийси Забиулла Мужоҳид контрабанданинг олдини олиш ва Тожикистон ҳудудига ноқонуний ўтишларни чеклаш бўйича чоралар кўрилаётганини айтди. Сўнгги ойда чегарада бир нечта ҳодиса қайд этилган.
2026-02-02T11:18+0500
2026-02-02T11:18+0500
2026-02-02T11:29+0500
тожикистон
контрабанда
отишма
хавфсизлик
дунёда
дунё янгиликлари
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/02/55423497_0:161:3068:1887_1920x0_80_0_0_83a5afdbe1d74807296a3bb04e85721e.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Афғонистон томони маҳаллий контрабандачиларнинг қўшни Тожикистон ҳудудига ўтишига йўл қўймаслик чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Афғонистон расмийси Забиулла Мужоҳиднинг TOLO Newsга берган изоҳига таяниб хабар берди.Шунингдек, унинг сўзларига кўра, икки томон чегара кучлари ўртасида мувофиқлаштириш йўлга қўйилган.30 январь куни Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Тожикистон чегара қўшинлари Афғонистондан ноқонуний ўтишга уринган гуруҳни тўхтатди. Ҳодиса Шамсиддин Шоҳин туманидаги “Баҳорак” заставаси ҳудудида қайд этилган — беш нафар шахс чегарани кесиб ўтган, уларнинг ҳаракат йўналиши зудлик билан аниқланган.Қўмита маълумотига кўра, бу сўнгги бир ой ичида чегарада қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатларнинг бешинчиси. 18 январга ўтар кечаси эса чегарачилар ва қуролланган шахслар ўртасида тўқнашув содир бўлиб, тўрт нафар ҳужумчи йўқ қилинган.
https://sputniknews.uz/20260108/afghanistan-chegara-transport-oshish-54690951.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/02/55423497_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_9c141e52578ecde134c08a683e35fb11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон, тожикистон, шамсиддин шоҳин, баҳорак заставаси, чегара, контрабанда, ноқонуний ўтиш, забиулла мужоҳид, tolo news, sputnik тожикистон, чегара қўшинлари, қуролли тўқнашув
афғонистон, тожикистон, шамсиддин шоҳин, баҳорак заставаси, чегара, контрабанда, ноқонуний ўтиш, забиулла мужоҳид, tolo news, sputnik тожикистон, чегара қўшинлари, қуролли тўқнашув
Тожикистон чегарасида бир ойда бешинчи отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди
11:18 02.02.2026 (янгиланди: 11:29 02.02.2026) Бир ойда чегарада қайд этилган бешинчи отишма фонида Афғонистон расмийлари бундай ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётгани, шу билан бирга Тожикистон билан чегара узунлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Афғонистон томони маҳаллий контрабандачиларнинг қўшни Тожикистон ҳудудига ўтишига йўл қўймаслик чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон Афғонистон расмийси Забиулла Мужоҳиднинг TOLO Newsга берган изоҳига таяниб
хабар берди.
"Афғонистон чегара масалаларини ҳал қилиш ва контрабанданинг олдини олиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Йиллар давомида ушбу чегара контрабандачилар томонидан турли йўллар билан ишлатилган. Бизнинг кучларимиз мавжуд муаммолардан хабардор бўлса-да, чегара зонаси жуда кенг ва баъзида контрабандачилар бундан фойдаланади", - деди расмий.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, икки томон чегара кучлари ўртасида мувофиқлаштириш йўлга қўйилган.
30 январь куни Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Тожикистон чегара қўшинлари Афғонистондан ноқонуний ўтишга уринган гуруҳни тўхтатди. Ҳодиса Шамсиддин Шоҳин туманидаги “Баҳорак” заставаси ҳудудида қайд этилган — беш нафар шахс чегарани кесиб ўтган, уларнинг ҳаракат йўналиши зудлик билан аниқланган.
Қўмита маълумотига кўра, бу сўнгги бир ой ичида чегарада қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатларнинг бешинчиси. 18 январга ўтар кечаси эса чегарачилар ва қуролланган шахслар ўртасида тўқнашув содир бўлиб, тўрт нафар ҳужумчи йўқ қилинган.