Деменция ва Паркинсон билан оғриганлар учун кундузги қараб туриш хизмати йўлга қўйилади

© Depositphotos / AndrewLozovyiПожилой мужчина с головной болью
Пожилой мужчина с головной болью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2026
Oбуна бўлиш
Деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер ташхиси қўйилган шахслар учун қатнов асосида қараб туриш хизмати жорий этилади. Шунингдек, ижтимоий хизмат тартиблари соддалаштирилади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 мартдан хулқ-атвори бузилишлари кузатилмаган, руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турган, деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати жорий этилади. Ҳукумат қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан:
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа тоифалар реестрга киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда яшаш шароитларини ишчи гуруҳ томонидан қайта баҳолаш талаби бекор қилинди;
“Инсон” марказлари ҳамда оилавий поликлиникалар томонидан кейинги йил учун шахсларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш жадвалини тузиш амалиёти бекор қилинди;
ижтимоий хизматдан фойдаланувчига берилган ваучерни бекор қилиш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчини “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформасидан рўйхатдан чиқариш асослари аниқ белгилаб берилди.
Президенту представлены комплексные меры по улучшению системы здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Бепул тиббий кўриклар, тез ёрдам ва дори-дармон: президент янги таклифларни маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0