Бухоро ва Сурхондарёда чиқиндидан электр ишлаб чиқарадиган заводлар қурилиши бошланди

© Агентство по управлению отходамиВ Бухаре и Сурхандарье заложены первые камни строительства мусоросжигательных заводов
В Бухаре и Сурхандарье заложены первые камни строительства мусоросжигательных заводов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2026
Oбуна бўлиш
Икки лойиҳанинг умумий қиймати 290 миллион долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳалари қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро вилояти
Хитойнинг "Wangneng Environment" компанияси иштирокида Когон тумани "Гулистон" МФЙ ҳудудида 140 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига завод қурилади. Қуввати йилига 547,5 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва 230 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этади. Лойиҳа 150 та янги иш ўрни яратади.
Сурхондарё вилояти
Хитойнинг CHSET компанияси иштирокида Ангор тумани "Баҳор" МФЙ ҳудудида қиймати 150 млн доллар бўлган завод барпо этилади. Қуввати йилига 438 минг тонна чиқиндиларни қайта ишлаш ва 75 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этади. Бу ерда ҳам 150 та янги иш ўрни яратилади.
Переработка мусора  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
Тошкентда тиббий чиқиндилардан муқобил иссиқлик ишлаб чиқарувчи биринчи завод ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0