Тошкентда тиббий чиқиндилардан муқобил иссиқлик ишлаб чиқарувчи биринчи завод ишга тушди

© Sputnik / Денис АбрамовПереработка мусора
Переработка мусора  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
Oбуна бўлиш
Эндиликда заводда ҳар куни 3 тонна тиббий чиқинди ёқилиб, йилига 20 ГВт·с иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Тошкентда тиббий чиқиндилардан муқобил иссиқлик ишлаб чиқарувчи биринчи завод ишга тушди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 16-шаҳар касалхонаси яқинида иш бошлаган завод бир суткада 20 соат давомида 6 тонна чиқиндини ёқиш қувватига эга бўлиб, амалда ҳар куни 3 тонна чиқинди қайта ишланмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 20 ГВт·с ни ташкил этади.
Шунингдек, завод фаолиятининг илк босқичи – 2024-2025 йилларда 7 миллион доллар инвесторлар маблағига асосланиб, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан йилига 6 минг тонна тиббий чиқинди термал қайта ишланиши режалаштирилган.
“Zero чиқиндилар” тамойилига асосланган иккинчи босқичда эса 2026-2030 йилларда 108 миллион доллар сармоя ҳисобига йилига 90 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, 300 ГВт·с қувватли заводлар қурилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, яқин келажакда бу турдаги заводлар ТошМИ 2-шифохонаси (Олмазор тумани) ва СамПИ (Тошкент тумани) ҳудудларида ҳам қурилиши ўз ниҳоясига етказилади.
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2025
Самарқандда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда
Янгиликлар лентаси
0