Самарқандда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда

© SputnikВ Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Завод 15 гектар майдонда қурилади ва мутахассисларнинг фикрича, кунига 1500 тоннагача чиқиндиларни қайта ишлаш, йилига 240 миллион кВт/соатга яқин электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Самарқандда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Заводга тамал тоши қўйилди. Лойиҳа Хитойнинг Shanghai SUS Environment LLC экология компанияси томонидан амалга оширилади, компания лойиҳага 150 миллион доллар инвестиция киритган.
© SputnikВ Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2025
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
“Мазкур лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни утилизация қилиш ҳажмини камайтириш, қайта тикланадиган энергияни ривожлантириш ва экологик барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган”, – дейди Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов.
Завод 15 гектар майдонда қурилади ва мутахассисларнинг фикрича, кунига 1500 тоннагача чиқиндиларни қайта ишлаш, йилига 240 миллион кВт/соатга яқин электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Корхонада 200 тагача иш ўрни яратиш режалаштирилган.
© SputnikВ Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2025
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
“Эришилган келишувларга кўра, инвестор 2027 йилгача заводни қуриб, фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади. Шунингдек, ишлаб чиқарилган электр энергиясини харид қилиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш бўйича ҳам шартномалар имзоланган. Хусусан, 30 йил давомида объектда ишлаб чиқарилган электр энергияси “Ўзэнергосотиш” акциядорлик жамияти томонидан сотиб олинади”, – дейди Самарқанд вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакили Шерали Искандаров.
© SputnikВ Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2025
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
Қурилиш бошлангани ҳақидаги хабар авваллари уйларида доимий чиқинди ва ўткир ҳиддан азият чеккан “Наврўз” маҳалласи аҳлини ҳам қувонтирди.
“Шамол кучайганда, бутун ҳовлимиз пакет ва чиқиндихонадаги чиқиндиларга тўлиб кетарди. Одамлар чиқиндихона ёнида яшаб бўлмас экан, деб кетишарди. Ҳатто таксичилар ҳам биз томонга боришдан бош тортишарди, айниқса ёзда. Ҳозир чиқиндихона ўралган, чиқинди атрофга учиб кетмайди”, - дейди маҳаллада яшовчи Анора Аҳмедова.
Шерали Искандаровнинг таъкидлашича, чиқиндиларни ресурсга айлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа ҳақиқий фойда келтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, 2027 йилгача Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам шундай заводлар пайдо бўлиши керак.
Завод по переработке отходов в Подмосковье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2025
Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0