https://sputniknews.uz/20260201/eec-kengash-yigilish-muhokama-55416162.html
Электрон савдо, божхона тариф, транспорт йўлаклар —ЕИК кенгашида нималар муҳокама қилинди
Электрон савдо, божхона тариф, транспорт йўлаклар —ЕИК кенгашида нималар муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК кенгаши йиғилишида божхона тариф имтиёзлари, фитосанитар назоратни кучайтириш, электрон савдода ҚҚС тартиби ва агросаноат кооперациясини молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.
2026-02-01T15:58+0500
2026-02-01T15:58+0500
2026-02-01T15:59+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
ққс
қишлоқ хўжалиги
жавобгарлик
қонунчилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55415918_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_598d020482cf5a75a67e8039290f08ab.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 30 январь куни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси ҳамда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳукуматлари раҳбар ўринбосарлари иштирокида ЕИК кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. ЕИК кенгаши Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантириш мониторинги натижалари ва саноат кооперация лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмининг дастлабки натижаларини кўриб чиқди.Йиғилишда божхона тарифини тартибга солиш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинди. Хусусан, чарм-пойабзал саноати учун мўлжалланган айрим товарлар, данакли экинлар турлари, қорамол гўшти, шакарқамиш хомашёси, какао пастаси ва какао мойига тариф имтиёзлари жорий этилди.ЕОИИ божхона ҳудудида фитосанитар назорат тартибига ўзгартиш киритилди. Энди маҳсулот олувчилар ҳақида била туриб нотўғри маълумот бериб келаётган ариза берувчиларга мувофиқлик сертификати берилмайди. Бундай рад этиш 60 кун амал қилади ва бу ишончсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчиларини бозордан чиқаришга хизмат қилади.Бундан ташқари, ЕОИИ доирасида электрон савдода товарларни бошқа аъзо давлат ҳудудидаги омборларга етказиб беришда ҚҚС ва маъмурий тартиблар масалалари муҳокама қилинди.ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан агросаноат мажмуасида қўшма кооперация лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича шартномага ўзгартиш киритиш тўғрисидаги баённома ҳам маъқулланди.
https://sputniknews.uz/20260130/eoii-tovarlar-55371923.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55415918_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_3161145a7cfc6719c051ba2ae46021dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еик, еоии, божхона тарифлари, фитосанитар назорат, ққс, электрон савдо, агросаноат кооперацияси, транспорт йўлаклари, бакитжан сагинтаев, алексей оверчук
еик, еоии, божхона тарифлари, фитосанитар назорат, ққс, электрон савдо, агросаноат кооперацияси, транспорт йўлаклари, бакитжан сагинтаев, алексей оверчук
Электрон савдо, божхона тариф, транспорт йўлаклар —ЕИК кенгашида нималар муҳокама қилинди
15:58 01.02.2026 (янгиланди: 15:59 01.02.2026) ЕИК кенгаш йиғилишида божхона тарифлари, фитосанитар назорат, электрон савдода ҚҚС, транспорт йўлаклари ва агросаноат кооперацияси муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 30 январь куни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси ҳамда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳукуматлари раҳбар ўринбосарлари иштирокида ЕИК кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
ЕИК кенгаши Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантириш мониторинги натижалари ва саноат кооперация лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмининг дастлабки натижаларини кўриб чиқди.
Йиғилишда божхона тарифини тартибга солиш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинди. Хусусан, чарм-пойабзал саноати учун мўлжалланган айрим товарлар, данакли экинлар турлари, қорамол гўшти, шакарқамиш хомашёси, какао пастаси ва какао мойига тариф имтиёзлари жорий этилди.
Шунингдек, божхона қонунчилигини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка оид шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома лойиҳаси маъқулланди.
ЕОИИ божхона ҳудудида фитосанитар назорат тартибига ўзгартиш киритилди. Энди маҳсулот олувчилар ҳақида била туриб нотўғри маълумот бериб келаётган ариза берувчиларга мувофиқлик сертификати берилмайди. Бундай рад этиш 60 кун амал қилади ва бу ишончсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчиларини бозордан чиқаришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, ЕОИИ доирасида электрон савдода товарларни бошқа аъзо давлат ҳудудидаги омборларга етказиб беришда ҚҚС ва маъмурий тартиблар масалалари муҳокама қилинди.
ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан агросаноат мажмуасида қўшма кооперация лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича шартномага ўзгартиш киритиш тўғрисидаги баённома ҳам маъқулланди.