Хорижий инвестициялар қайси ҳудудларга кўпроқ киритилмоқда

Oбуна бўлиш
Хитой, Россия ва Туркия Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторлари бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан 24 фоизга ўсиб, 43,1 миллиард долларга етган.

Энг йирик инвестор сифатида Хитой етакчилик қилмоқда — 15,5 миллиард доллар. Россия Ўзбекистонга 4,8 миллиард доллар сармоя киритиб, иккинчи йирик инвестор бўлди. Кучли учликдан эса Туркия ҳам ўрин олган — 2,6 миллиард доллар.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп инвестицилар Ишлаб чиқариш саноати (33%), электр, газ билан таъминоти (17%), тоғ-кон саноати – (12%) ва қишлоқ хўжалигига (9,2%) киритилган.
Ҳудудлар кесимида етакчилар Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Наманган ва Навоий вилоятлари бўлиб қолмоқда.
Батафсил инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0