https://sputniknews.uz/20260129/yangi-bank-omonatchilar-kompensatsiya-55348865.html
“Янги банк” омонатчиларига компенсация тўловлари бошланди
“Янги банк” омонатчиларига компенсация тўловлари бошланди
Sputnik Ўзбекистон
“Янги банк” омонатчиларига компенсация тўловлари бошланди. 31 мингдан ортиқ омонатчи 208 млрд сўмни BRB орқали олиши мумкин.
2026-01-29T13:58+0500
2026-01-29T13:58+0500
2026-01-29T13:58+0500
банк
ўзбекистон
жамият
пуллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45165878_0:156:2361:1484_1920x0_80_0_0_6372889f4668606ea0013df9815d8834.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Тугатилаётган “Янги банк” омонатчиларига Бизнесни ривожлантириш банки орқали компенсация тўловларини амалга ошириш жараёни бошланди. Бу Омонатларни кафолатлаш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Омонатчилар реестри Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан Агент-банк — Бизнесни ривожлантириш банкига тақдим этилган. Кафолатланган омонатлар бўйича 31 507 нафар омонатчига жами 208 миллиард сўм миқдорида компенсация тўланиши режалаштирилган.Реестр банк омонатчиларининг 98,7 фоизини қамраб олган. Омонатчилар тоифасига кўра:Компенсация тўловларини олиш тартиби қуйидагича:Тўловлар асоссиз кечиктирилган ҳолатларда Омонатларни кафолатлаш агентлигига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.
https://sputniknews.uz/20260115/bank-faoliyat-tugatilish-54831008.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45165878_89:0:2274:1639_1920x0_80_0_0_7f8750255e906b90a67f8ede89c4b5aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги банк, компенсация, омонатчилар, омонатларни кафолатлаш агентлиги, бизнесни ривожлантириш банки, реестр, жисмоний шахслар, юридик шахслар, ятт, кафолатланган омонат
янги банк, компенсация, омонатчилар, омонатларни кафолатлаш агентлиги, бизнесни ривожлантириш банки, реестр, жисмоний шахслар, юридик шахслар, ятт, кафолатланган омонат
“Янги банк” омонатчиларига компенсация тўловлари бошланди
Тугатилаётган “Янги банк” омонатчиларига компенсация тўловларини амалга ошириш бошланди. Жами 31507 нафар омонатчига 208 миллиард сўм тўланиши режалаштирилган
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Тугатилаётган “Янги банк” омонатчиларига Бизнесни ривожлантириш банки орқали компенсация тўловларини амалга ошириш жараёни бошланди. Бу Омонатларни кафолатлаш агентлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Омонатчилар реестри Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан Агент-банк — Бизнесни ривожлантириш банкига тақдим этилган. Кафолатланган омонатлар бўйича 31 507 нафар омонатчига жами 208 миллиард сўм миқдорида компенсация тўланиши режалаштирилган.
Реестр банк омонатчиларининг 98,7 фоизини қамраб олган. Омонатчилар тоифасига кўра:
жисмоний шахслар — 31 327 нафар, 205 миллиард сўм;
юридик шахслар — 126 нафар, 2,9 миллиард сўм;
якка тартибдаги тадбиркорлар — 54 нафар, 261 миллион сўм.
Компенсация тўловларини олиш тартиби қуйидагича:
жисмоний шахслар “BRB” мобил иловаси орқали онлайн ёки банк хизматлари марказларида нақд пул шаклида;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар банкка ташриф буюриб, BRBда ҳисобварақ очиш ёки бошқа банкдаги ҳисобвараққа ўтказиш орқали олишлари мумкин.
Омонатчилардан компенсация тўловларини амалга ошириш учун ҳеч қандай қўшимча тўлов талаб этилмайди. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш, шахсий ва банк маълумотларини бегона шахсларга бермаслик сўралган.
Тўловлар асоссиз кечиктирилган ҳолатларда Омонатларни кафолатлаш агентлигига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.