https://sputniknews.uz/20260115/bank-faoliyat-tugatilish-54831008.html
"Янги банк" фаолияти тугатилади — омонатчиларга маблағлар қайтарилади
"Янги банк" фаолияти тугатилади — омонатчиларга маблағлар қайтарилади
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк қарори билан “Янги банк”нинг лицензияси чақириб олинди. Асосий сабаблар — устав капитали талабга жавоб бермагани ва қонунчилик бузилиши.
2026-01-15T17:19+0500
2026-01-15T17:19+0500
2026-01-15T17:23+0500
марказий банк
ўзбекистон
жамият
банк
қоидабузарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766509_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7420a0295f1d9b37920440ae3744ca35.jpg
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 15 январдаги қарорига мувофиқ “Янги банк” акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди.Қарор банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар самара бермагани, жумладан устав капиталининг қонунчиликда белгиланган энг кам талабга етказилмагани сабабли қабул қилинди.Банк фаолиятини белгиланган тартибда тугатиш белгиланиб, тугатиш комиссияси тайинланди ва унга тегишли ваколатлар берилди.Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мавжуд 32 526 нафар омонатчидан 32 153 нафарига кафолатланган омонат маблағлари тўлиқ қайтарилади. Қолган 373 нафар омонатчи бўйича маблағлар қонунчиликка мувофиқ тугатиш комиссияси қарори асосида қайтарилади. Омонатлар бўйича аниқ ҳисоб-китоблар Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан эълон қилинади.Марказий банк томонидан ушбу ҳолат юзасидан бир неча бор ёзма огоҳлантиришлар берилган бўлса-да, етарли амалий чоралар кўрилмаган. Устав капитали талабга мос келмаслиги, шунингдек айрим молиявий операцияларда белгиланган чекловларга риоя этилмагани жиддий қоидабузарлик сифатида баҳоланади.Шу билан бирга, қонунчиликка кўра, банкнинг кетма-кет уч чорак давомида регулятив капиталининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўриши ёки зарар ҳажми регулятив капиталнинг 50 фоизидан ошиши лицензияни чақириб олиш учун асос ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20251209/humans-tolovlar-toxtatilish-54043914.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766509_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1ceae5cc4381f1272eb67f62ce210d7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, марказий банк, янги банк, банк лицензияси, банк фаолиятини тугатиш, устав капитали, 500 миллиард сўм, омонатчилар, омонатларни қайтариш, омонатларни кафолатлаш агентлиги, молиявий назорат, банк қоидабузарлиги, 2026 йил
ўзбекистон, марказий банк, янги банк, банк лицензияси, банк фаолиятини тугатиш, устав капитали, 500 миллиард сўм, омонатчилар, омонатларни қайтариш, омонатларни кафолатлаш агентлиги, молиявий назорат, банк қоидабузарлиги, 2026 йил
"Янги банк" фаолияти тугатилади — омонатчиларга маблағлар қайтарилади
17:19 15.01.2026 (янгиланди: 17:23 15.01.2026) Марказий банк 2026 йил 15 январда “Янги банк” АЖ лицензиясини чақириб олди. Устав капитали 500 млрд сўм талабига етказилмаган, омонатчилар маблағлари қонунчиликка мувофиқ қайтарилади
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 15 январдаги қарорига мувофиқ “Янги банк” акциядорлик жамиятининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси
чақириб олинди.
Қарор банк фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар самара бермагани, жумладан устав капиталининг қонунчиликда белгиланган энг кам талабга етказилмагани сабабли қабул қилинди.
Банк фаолиятини белгиланган тартибда тугатиш белгиланиб, тугатиш комиссияси тайинланди ва унга тегишли ваколатлар берилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мавжуд 32 526 нафар омонатчидан 32 153 нафарига кафолатланган омонат маблағлари тўлиқ қайтарилади. Қолган 373 нафар омонатчи бўйича маблағлар қонунчиликка мувофиқ тугатиш комиссияси қарори асосида қайтарилади. Омонатлар бўйича аниқ ҳисоб-китоблар Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан эълон қилинади.
Маълум қилинишича, 2025 йил 1 январдан банклар устав капиталининг энг кам миқдори 500 миллиард сўм этиб белгиланган. Бироқ, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, “Янги банк” АЖ устав капитали 355 миллиард сўмни ташкил этган.
Марказий банк томонидан ушбу ҳолат юзасидан бир неча бор ёзма огоҳлантиришлар берилган бўлса-да, етарли амалий чоралар кўрилмаган. Устав капитали талабга мос келмаслиги, шунингдек айрим молиявий операцияларда белгиланган чекловларга риоя этилмагани жиддий қоидабузарлик сифатида баҳоланади.
Шу билан бирга, қонунчиликка кўра, банкнинг кетма-кет уч чорак давомида регулятив капиталининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўриши ёки зарар ҳажми регулятив капиталнинг 50 фоизидан ошиши лицензияни чақириб олиш учун асос ҳисобланади.