Давлат айрим тоифадаги талабаларнинг ётоқхона харажатларини қоплаб беради

© Sputnik / Дильшода РахматоваДля студентов ташкентского филиала МИФИ построили общежитие
Для студентов ташкентского филиала МИФИ построили общежитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2026
Oбуна бўлиш
Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг талаба фарзандлари учун давлат ОТМлари талабалар турар жойларида яшаш харажатларини қоплаш тартиби жорий этилди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Ушбу имтиёз давлат ОТМларида кундузги таълимда ўқиётган талабаларга, грант ёки контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, давлат бюджети ҳисобидан қўлланади.
Талабанинг турар жойларидаги яшаш харажатлари оила “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида қоплаб берилади.
Талабалар турар жойига бундай талабалар устуворлик асосида, навбатсиз жойлаштирилади.
Бунинг учун талаба ҳар ойнинг 7-санасига қадар ОТМ ректори (филиал директори) номига ариза беради ёки kontrakt.edu.uz орқали онлайн мурожаат қилади. Ариза ўқув йили давомида бир марта топширилади.
Факультет масъуллари аризаларни 1 кун ичида комиссияга тақдим этади, комиссия эса яна 1 кун муддатда кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Природный газ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2026
Эҳтиёжманд оилаларга 1,2 трлн сўм моддий ёрдам берилди
Янгиликлар лентаси
0