"Росатом" ва "Ўзатом" радиоактив чиқиндилар бўйича меморандум имзолади

© АО "ТВЭЛ" (Росатом)Госкорпорация "Росатом" и "Узатом" подписали меморандум о взаимопонимании
Госкорпорация Росатом и Узатом подписали меморандум о взаимопонимании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2026
Oбуна бўлиш
"ТВЭЛ" АЖ ва "Ўзатом" радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомала қилиш ва хавфли объектларни эксплуатациядан чиқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. "Росатом" давлат корпорацияси таркибидаги "ТВЭЛ" АЖ ва Ўзбекистон Атом энергетикаси агентлиги ("Ўзатом") радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш ва ядровий ҳамда радиацион хавфли объектларни эксплуатациядан чиқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.
Ҳужжат илмий, техник ва амалий йўналишларда ҳамкорликни назарда тутади. Россия томони ўз тажрибаси асосида Ўзбекистонда радиоактив чиқиндилар билан ишлаш миллий тизимини ривожлантириш ва мутахассислар тайёрлашда эксперт ёрдами кўрсатади. Шунингдек, илғор технология ва амалиётлар бўйича тажриба алмашиш кўзда тутилган.
Радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомала қилиш замонавий атом соҳасини шакллантиришнинг муҳим қисми ҳисобланади ва халқаро хавфсизлик стандартларига мос меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни талаб қилади.
"ТВЭЛ" МДҲ давлатлари билан ушбу йўналишда фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, Беларусда "БелРАО" ташкилоти тузилган ва РАЧни якуний изоляция қилиш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. 2025 йил ноябрида Қозоғистон билан ҳам шунга ўхшаш меморандум имзоланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия тинч атом соҳасида кенг кўламли ҳамкорликни амалга оширмоқда. 2024 йил май ойида Жиззах вилоятида РИТМ-200Н реакторлари асосида кичик қувватли АЭС қуриш бўйича дунёдаги илк экспорт шартномаси имзоланган. "ТВЭЛ", шунингдек, Ўзбекистон ФА Ядро физикаси институти билан тадқиқот реактори учун ёқилғи етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилади. Тошкентда МИФИ филиали фаолият юритмоқда.
Бу йўналиш радиоактив чиқиндилар ва ишлатилган ёқилғи билан хавфсиз муомала қилиш, ядровий ва радиацион хавфли объектларни эксплуатациядан чиқариш ҳамда ифлосланган ҳудудларни тиклаш ишларини ўз ичига олади.
XI Всероссийский форум-выставка Госзаказ – 2015 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Ядро физикаси институти "Росатом" билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Янгиликлар лентаси
0