https://sputniknews.uz/20260129/qum-shagal-qazish-tabiat-zarar-etkazilish-55342409.html
Мораторийга қарамай, Тойлоқда қум-шағал қазиганлар табиатга қарийб 423 млрд зарар етказган
Мораторийга қарамай, Тойлоқда қум-шағал қазиганлар табиатга қарийб 423 млрд зарар етказган
Sputnik Ўзбекистон
Тойлоқ туманида мораторийга қарамай Зарафшон ўзанидан қум-шағал қазилган. Табиатга 422 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.
2026-01-29T09:23+0500
2026-01-29T09:23+0500
2026-01-29T10:05+0500
самарқанд вилояти
экология
зарафшон дарёси
қонунбузар
жамият
экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/586/35/5863521_0:219:4288:2631_1920x0_80_0_0_3a3b7b2157814c07efb19a9dc1f063ca.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи мараторий жорий қилинган “Зарафшон“ дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.Ҳолат Экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ва Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.Ўрганишлар давомида дарё ўзанидан қазиб олинган норуда материаллар Ургут тумани ва Самарқанд шаҳрини боғловчи янги темир йўл линияси орқали махсус бетон мосламалар ўрнатилган ҳолда “ZARAFSHON PROPRIETY SERVICE” МЧЖ ҳудудига ташилгани маълум бўлди.Шунингдек, бетон бўлакларининг темирйўлга ўрнатилгани юзасидан ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.Маълумот учун, 2024 йил 17 январдаги президент фармони билан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган. Фармон дарёларни муҳофаза қилиш ва табиий оқимни сақлашга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20260128/oltin-qazish-guruh-qolga-olinish-55335197.html
зарафшон дарёси
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/586/35/5863521_246:0:4043:2848_1920x0_80_0_0_1c30a995ce3e773cdc7a5605db3553f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зарафшон дарёси, самарқанд вилояти, тойлоқ тумани, ургут тумани, zarafshon propriety service, экополиция, экология қўмитаси, мораторий, қум-шағал, ноқонуний қазиш, темирйўл орқали ташиш, экологик зарар, норуда материаллар
зарафшон дарёси, самарқанд вилояти, тойлоқ тумани, ургут тумани, zarafshon propriety service, экополиция, экология қўмитаси, мораторий, қум-шағал, ноқонуний қазиш, темирйўл орқали ташиш, экологик зарар, норуда материаллар
Мораторийга қарамай, Тойлоқда қум-шағал қазиганлар табиатга қарийб 423 млрд зарар етказган
09:23 29.01.2026 (янгиланди: 10:05 29.01.2026) Мораторий жорий қилинган Зарафшон дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал ноқонуний қазиб олингани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи мараторий жорий қилинган “Зарафшон“ дарёси ўзанида тунги вақтда қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси матбуот хизмати
маълум қилди.
Ҳолат Экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ва Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.
Ўрганишлар давомида дарё ўзанидан қазиб олинган норуда материаллар Ургут тумани ва Самарқанд шаҳрини боғловчи янги темир йўл линияси орқали махсус бетон мосламалар ўрнатилган ҳолда “ZARAFSHON PROPRIETY SERVICE” МЧЖ ҳудудига ташилгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 422 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилмоқда.
Шунингдек, бетон бўлакларининг темирйўлга ўрнатилгани юзасидан ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 2024 йил 17 январдаги президент фармони билан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилган. Фармон дарёларни муҳофаза қилиш ва табиий оқимни сақлашга қаратилган.