https://sputniknews.uz/20260128/oltin-qazish-guruh-qolga-olinish-55335197.html
17,2 кг олтин ва 280 тонна руда: Навоийда ноқонуний олтин қазиб олувчи гуруҳ қўлга олинди
17,2 кг олтин ва 280 тонна руда: Навоийда ноқонуний олтин қазиб олувчи гуруҳ қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
ДХХ Навоийда ноқонуний олтин қазган гуруҳни фош қилди. 17,2 кг олтин, 20 кг ярим тайёр маҳсулот ва 280 тонна руда мусодара қилинди.
2026-01-28T16:46+0500
2026-01-28T16:46+0500
2026-01-28T17:10+0500
ўзбекистон
жамият
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
навоий вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1c/55334756_0:130:339:320_1920x0_80_0_0_f5c0f82106ff857e6177bbfccb620ba8.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳдан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси ҳамда 20 кг ярим тайёр олтин мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, тезкор тадбир ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан давлат захирасидаги ерларда ўтказилди. Гуруҳ солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига зид равишда хорижий фуқароларни жалб этган ҳолда фаолият юритган.Маълум қилинишича, олтинни ажратиб олиш учун сунъий яратилган 4 та ҳовуз кимёвий воситалар билан тўлдирилган, 1 гектар ер саноат ишлаб чиқариш майдонига айлантирилган.Гуруҳга Кармана туманидаги спорт йўналишидаги МЧЖ раҳбари бошчилик қилган.Ҳозир ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260118/xonadonlar-qimmatbaho-metall-qum-tosh-54873944.html
ўзбекистон
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1c/55334756_0:98:339:352_1920x0_80_0_0_4a7dd63665b86153690d94e49df90c03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий ноқонуний олтин, дхх тезкор тадбир, 17,2 кг олтин, 280 тонна руда, кармана, кимёвий воситалар, олтин лабораторияси
навоий ноқонуний олтин, дхх тезкор тадбир, 17,2 кг олтин, 280 тонна руда, кармана, кимёвий воситалар, олтин лабораторияси
17,2 кг олтин ва 280 тонна руда: Навоийда ноқонуний олтин қазиб олувчи гуруҳ қўлга олинди
16:46 28.01.2026 (янгиланди: 17:10 28.01.2026) Ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳдан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси ҳамда 20 кг ярим тайёр олтин мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбир ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан давлат захирасидаги ерларда ўтказилди. Гуруҳ солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига зид равишда хорижий фуқароларни жалб этган ҳолда фаолият юритган.
Тадбир давомида таркибида олтин зарралари бўлган 250 кг бойитилган кўмир, 280 тоннадан ортиқ қум ва руда, 230 литр махсус кимёвий воситалар, олтин ажратишга мўлжалланган лаборатория жиҳозлари, газ баллонлар ва бошқа ускуналар ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Маълум қилинишича, олтинни ажратиб олиш учун сунъий яратилган 4 та ҳовуз кимёвий воситалар билан тўлдирилган, 1 гектар ер саноат ишлаб чиқариш майдонига айлантирилган.
Гуруҳга Кармана туманидаги спорт йўналишидаги МЧЖ раҳбари бошчилик қилган.
Ҳозир ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.