ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ЕОИИ мамлакатларида ишлаши учун ушбу давлатларда тан олинадиган тиббий ҳужжатларга эга бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенко “ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги” мавзусида Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот маркази иштирокида ўтказилган видеокўприкда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Иттифоқ мамлакатларининг ўзида ҳам тиббий ҳужжатларни ўзаро тан олиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳали ҳам мавжуд, бироқ бу масалалар аста-секин ҳал қилинмоқда, чунки интеграция миллий қонунчиликдан юқори турадиган ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда.Онишенконинг таъкидлашича, меҳнат миграциясига қўйиладиган талаблар тасодифий эмас — улар жаҳон стандартларига жавоб беради ва санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга, ноқонуний миграция энг мураккаб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.У Россиядаги ўзбек диаспораларининг ролини алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, бу маданият ва тилни сақлайдиган, муҳожирлар оилаларига ёрдам берадиган ва ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қонуний ва обрўли жамоалардир.Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ЕОИИда ишлаши учун тиббий ҳужжатларнинг ўзаро тан олиниши муҳим. Бу ҳақда Онишенко “ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги” видеокўпригида маълум қилди
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ЕОИИ мамлакатларида ишлаши учун ушбу давлатларда тан олинадиган тиббий ҳужжатларга эга бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси академиги, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенко “ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги” мавзусида Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот маркази иштирокида ўтказилган видеокўприкда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Иттифоқ мамлакатларининг ўзида ҳам тиббий ҳужжатларни ўзаро тан олиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳали ҳам мавжуд, бироқ бу масалалар аста-секин ҳал қилинмоқда, чунки интеграция миллий қонунчиликдан юқори турадиган ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда.
Онишенконинг таъкидлашича, меҳнат миграциясига қўйиладиган талаблар тасодифий эмас — улар жаҳон стандартларига жавоб беради ва санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга, ноқонуний миграция энг мураккаб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.
У Россиядаги ўзбек диаспораларининг ролини алоҳида қайд этди. Унинг айтишича, бу маданият ва тилни сақлайдиган, муҳожирлар оилаларига ёрдам берадиган ва ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қонуний ва обрўли жамоалардир.
“Жамоат ташкилотлари, ташқи ишлар вазирликлари ва ҳукуматлар орқали бу мавзу доимо диққат марказида”, — деди Онишенко.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.