https://sputniknews.uz/20260128/soxta-haydovchilik-guvohnoma-berilish-55323718.html
Бош прокуратура: 1,2 мингдан зиёд кишига сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган
Бош прокуратура: 1,2 мингдан зиёд кишига сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган
Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура 8 ҳудудда 1 200 дан ортиқ сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилганини билдирди. 455 киши ЙҲҚни 1 305 марта бузган.
2026-01-28T11:48+0500
2026-01-28T11:48+0500
2026-01-28T11:48+0500
жамият
ўзбекистон
ҳайдовчилик гувоҳномаси
ҳайдовчилар
йтҳ
бош прокуратура
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33393022_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_77c0b3840111dfe082724e1c71255080.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Саккизта вилоятда 1 200 нафардан ортиқ фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати расмий баёнот берди.Ҳолатлар Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган.Таҳлилларга кўра, сохта гувоҳнома олган 455 нафар шахс 1 305 марта ЙҲҚни бузган. Уларнинг 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси содир этган, оқибатда 6 нафар тан жароҳати олган, 3 нафар вафот этган.Ҳозирда сохта гувоҳномалар ва уларни расмийлаштиришга асос бўлган ҳужжатлар текширилмоқда. Бош прокуратура сохта ҳужжатлардан фойдаланиш қонун билан тақиқланганини эслатди.
https://sputniknews.uz/20251027/avtomaktablar-nazariy-darslar-ixtiyoriy-53009088.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33393022_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_440702b6fb110b8e7e62589aef4390da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бош прокуратура, сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси, давлат хизматлари маркази, йҳқ бузилиши, тошкент, самарқанд, сурхондарё, наманган, навоий, андижон, қашқадарё
бош прокуратура, сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси, давлат хизматлари маркази, йҳқ бузилиши, тошкент, самарқанд, сурхондарё, наманган, навоий, андижон, қашқадарё
Бош прокуратура: 1,2 мингдан зиёд кишига сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган
Бош прокуратурага кўра, 8 ҳудудда 1 200 дан ортиқ фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган. Уларнинг 3 нафари содир этган ЙТҲ оқибатида вафот этган
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Саккизта вилоятда 1 200 нафардан ортиқ фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати расмий
баёнот берди.
Ҳолатлар Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра, сохта гувоҳнома олган 455 нафар шахс 1 305 марта ЙҲҚни бузган. Уларнинг 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси содир этган, оқибатда 6 нафар тан жароҳати олган, 3 нафар вафот этган.
Ҳозирда сохта гувоҳномалар ва уларни расмийлаштиришга асос бўлган ҳужжатлар текширилмоқда. Бош прокуратура сохта ҳужжатлардан фойдаланиш қонун билан тақиқланганини эслатди.