Самарқанд вилоятида яна бир футбол академияси очилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишСтадиондаги тўплар, архив сурат
Стадиондаги тўплар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2026
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида янги футбол академияси қурилади. Лойиҳага 20 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Самарқанд вилоятида яна бир футбол академияси очилади. Ушбу академия Каттақўрғон шаҳрида барпо этилади.
Қурилиш учун 20 миллиард сўм йўналтирилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 150 ўринли ўқув-маъмурий бино, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, универсал спорт зали, шунингдек, табиий ва сунъий қопламали иккита футбол майдони қурилади.
Янги академияда ҳар бирида камида 25 нафар тарбияланувчи бўлган саккизта ёш тоифаси ташкил этилади.
Вилоят футбол академияси директори Илҳом Юнусовнинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, янги мактабда нафақат Каттақўрғон, балки қўшни туманлар болалари ҳам ўқитилади.
В Джиззаке открыли новую спорт школу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2026
Жиззахда янги спорт мактаби очилди
Янгиликлар лентаси
0