Наврўзда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бўйлаб туристик поезд йўлга қўйилади

© Sputnik КазахстанНачал курсировать новый скоростной поезд Самарканд – Астана
Начал курсировать новый скоростной поезд Самарканд – Астана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Oбуна бўлиш
Буюк Ипак йўли шаҳарларини қамраб олган ушбу саёҳат доирасида сайёҳлар Марказий Осиё халқларининг маданияти, байрам анъаналари ва тарихий масканлари билан танишиш имконига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 20-25 март кунлари “Jibek Joly” халқаро сайёҳлик поезди Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни ягона маданий-маърифий йўналиш доирасида боғлайди. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўли” матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа тарихида илк бор йўналиш Душанбегача кенгайтирилди. Поезд Олмаота — Туркистон — Самарқанд — Душанбе — Тошкент — Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.
Сайёҳлик пакетига поездда саёҳат, гидлар ҳамроҳлигида экскурсиялар, кириш чипталари ва трансферлар киради.
Қайд этилишича, лойиҳа Наврўз ва Рамазон ойи якунланиши арафасида ўтказилиши билан аҳамиятли. Иштирокчилар Марказий Осиё халқларининг байрам анъаналари ва маданияти билан танишиш имконига эга бўлади.
Сайёҳлик поезди “ҚТЖ” АЖ томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Қозоғистон туризм саноати” уюшмаси кўмагида ташкил этилди.
Промышленный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Ўзбекистон Россия бизнеси учун саноат туризмининг янги форматини жорий этди
Янгиликлар лентаси
0