Ўзбекистон Россия бизнеси учун саноат туризмининг янги форматини жорий этди

© РИА Новости / Илья НаймушинПромышленный туризм
Промышленный туризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россия ишбилармон доиралари учун янги формат жорий этилди: саёҳатлар корхоналарга ташриф ва аниқ бизнес келишувлари билан уйғунлаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Туризм қўмитаси Россия ҳудудлари билан саноат туризмини ривожлантиришни бошлади, бу Россия корхоналари вакилларига республикага саёҳатни бизнес миссиялари билан бирлаштириш имконини беради. Бу ҳақда РИА Новостига Туризм қўмитаси вакили Улуғбек Асадуллаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, февраль ойидан буён Россиянинг турли ҳудудлари билан саноат туризми йўналишида фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. Меҳмонларга тарихий ёдгорликлар ва миллий таомлар билан танишиш билан бирга Ўзбекистон корхоналарига ташриф буюриш таклиф этилмоқда.

Асадуллаевнинг таъкидлашича, ушбу йўналишни ривожлантиришда 2025 йил бошида “Россияда Ўзбекистон туризми йили” доирасида ўтказилган туристик road-show муҳим аҳамият касб этган. Тақдимотлар Владивостокдан бошланиб, маҳаллий ишбилармон доираларда катта қизиқиш уйғотган.
Натижада Россия бизнесининг 50 нафар вакилидан иборат гуруҳ Ўзбекистонга саноат туризми доирасида ташриф буюрди. Жумладан, Приморье Ривожланиш корпорацияси вакили Тошкентда маҳаллий корхона билан лифтлар етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борган. Шунингдек, денгизбўйи тадбиркорлари маиший техника ва иситиш ускуналари ишлаб чиқарувчилар билан алоқалар ўрнатган.

Туризм қўмитаси вакили бундай саёҳатларни Самарқанд, Бухоро ва бошқа саноат шаҳарларида ҳам ташкил этиш мумкинлигини билдирди. Янги йилдан сўнг Екатеринбург, Санкт-Петербург, Нижний Новгород ҳамда Красноярск, Тюмень ва Челябинск компаниялари билан ҳамкорлик режалаштирилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга келувчи хорижий меҳмонлар орасида тўртинчи ўринни эгаллайди. 2025 йил январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони 10,7 миллион нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошди. Шу даврда Россиядан келган сайёҳлар сони 14,5 фоизга ўсиб, 923,7 минг нафарга етди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 1 миллион кишига етиши мумкин.
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Туризм ҳажми 4,4 млрд долларга етди — россиялик сайёҳлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда
Янгиликлар лентаси
0