https://sputniknews.uz/20260127/prezident-bojxona-xodimlar-tabrik-55290816.html
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Божхона ходимлари куни муносабати билан президент табриги ўқиб эшиттирилди. Табрикда иқтисодий хавфсизлик ва божхона тизими вазифалари қайд этилди.
2026-01-27T09:41+0500
2026-01-27T09:41+0500
2026-01-27T10:07+0500
давлат божхона қўмитаси
ўзбекистон
табрик
президент
шавкат мирзиёев
шерзод асадов
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0a/54067788_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_bdc9812be5be1be01cc816f9d5309bf7.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Қутловда мустақиллик йилларида божхона органлари Ўзбекистоннинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва давлат чегаралари дахлсизлигини мустаҳкамлашда ишончли таянч бўлиб келаётгани таъкидланди.Табрикда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик шароитида божхона тизими масъулияти ва самарадорлигини ошириш устувор вазифа экани қайд этилди.Давлат раҳбари божхоначиларга масъулиятли ва шарафли хизматида янги зафарлар тилади.
https://sputniknews.uz/20260114/prezident-vatan-himoyachilar-tabrik-54795650.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0a/54067788_110:0:1247:853_1920x0_80_0_0_325242d0f9d5bddf304621293795ad81.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, шерзод асадов, божхона хизмати, табрик, иқтисодий хавфсизлик, жст, рақамлаштириш
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, шерзод асадов, божхона хизмати, табрик, иқтисодий хавфсизлик, жст, рақамлаштириш
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
09:41 27.01.2026 (янгиланди: 10:07 27.01.2026) Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Божхона хизмати ходимлари ва фахрийларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди.
Қутловда мустақиллик йилларида божхона органлари Ўзбекистоннинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва давлат чегаралари дахлсизлигини мустаҳкамлашда ишончли таянч бўлиб келаётгани таъкидланди.
Шунингдек, соҳани рақамлаштириш, бюрократия ва инсон омилини камайтириш, ноқонуний товар айланмаси ҳамда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар муомаласига қарши курашиш, хавфларни олдиндан таҳлил қилиш ва расмий импортни кенгайтириш борасидаги ишлар эътироф этилди.
Табрикда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик шароитида божхона тизими масъулияти ва самарадорлигини ошириш устувор вазифа экани қайд этилди.
Давлат раҳбари божхоначиларга масъулиятли ва шарафли хизматида янги зафарлар тилади.