https://sputniknews.uz/20260114/prezident-vatan-himoyachilar-tabrik-54795650.html
Шавкат Мирзиёев ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
Шавкат Мирзиёев ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар 34 йиллиги муносабати билан ҳарбийлар ва халқни табриклади. Табрикда армия ислоҳотлари, “Ўзбекистон–2030” стратегияси ва замонавий қуролланиш масалалари қайд этилди.
2026-01-14T14:18+0500
2026-01-14T14:18+0500
2026-01-14T14:28+0500
ўзбекистон
қуролли кучлар
табрик
ҳарбийлар
ўзбекистон – 2030 стратегияси
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54481586_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0bdb60b464972964dc37ac8800bb21d6.jpg
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва бутун халқни табриклади. Табрик матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.Президент ўз мурожаатида юрт посбонларига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдириб, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига чуқур таъзим қилди.Табрикда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида Қуролли Кучлар қудратини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, бошқарув ва таъминот тизими такомиллаштирилиб, модернизация қилинаётгани таъкидланди. Шунингдек, шахсий таркиб тайёргарлиги юксалтирилиб, қўшинлар замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланаётгани қайд этилди.Геосиёсий вазиятнинг мураккаблашаётганини инобатга олган ҳолда, келгусида жанг ва бошқарув усулларини замон талаблари асосида янгилаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳи, жисмоний тайёргарлиги ва ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш устувор вазифа бўлиб қолиши таъкидланди. Миллий армияни замонавий қурол-яроғ, жумладан, сунъий интеллект асосида роботлаштирилган мажмуалар билан таъминлаш ҳам доимий эътибор марказида бўлиши қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20260114/vatan-himoyachilar-kun-mukofot-54792352.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54481586_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_45958640b59a7f852eea7b69557fea56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қуролли кучлар 34 йиллиги, ватан ҳимоячилари куни, президент табриги, шавкат мирзиёев, ўзбекистон армияси, ҳарбий ислоҳотлар, ўзбекистон–2030 стратегияси, миллий армия қудрати, мудофаа салоҳияти, ҳарбий хизматчилар
қуролли кучлар 34 йиллиги, ватан ҳимоячилари куни, президент табриги, шавкат мирзиёев, ўзбекистон армияси, ҳарбий ислоҳотлар, ўзбекистон–2030 стратегияси, миллий армия қудрати, мудофаа салоҳияти, ҳарбий хизматчилар
Шавкат Мирзиёев ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
14:18 14.01.2026 (янгиланди: 14:28 14.01.2026) Табрикда миллий армиянинг мамлакат тараққиётидаги ўрни, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароитлар ҳамда геосиёсий хавфлар шароитида мудофаа салоҳиятини кучайтириш вазифаларига эътибор қаратилди
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва бутун халқни табриклади. Табрик матни президент матбуот хизмати томонидан
эълон қилинди.
Президент ўз мурожаатида юрт посбонларига юксак ҳурмат ва эҳтиром билдириб, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида мардларча ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига чуқур таъзим қилди.
Шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқ ва марраларда Қуролли Кучларнинг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди. Давлат раҳбари Ватанга фидойи ҳарбийлар билан халқ фахрланишини таъкидлаб, уларнинг ота-оналари ва оила аъзоларига миннатдорлик изҳор этди.
Табрикда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида Қуролли Кучлар қудратини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, бошқарув ва таъминот тизими такомиллаштирилиб, модернизация қилинаётгани таъкидланди. Шунингдек, шахсий таркиб тайёргарлиги юксалтирилиб, қўшинлар замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланаётгани қайд этилди.
Геосиёсий вазиятнинг мураккаблашаётганини инобатга олган ҳолда, келгусида жанг ва бошқарув усулларини замон талаблари асосида янгилаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳи, жисмоний тайёргарлиги ва ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш устувор вазифа бўлиб қолиши таъкидланди. Миллий армияни замонавий қурол-яроғ, жумладан, сунъий интеллект асосида роботлаштирилган мажмуалар билан таъминлаш ҳам доимий эътибор марказида бўлиши қайд этилди.