https://sputniknews.uz/20260127/ekologiya-jarimalar-qonun-loyiha-55297114.html
Экологияни бузганлар учун жарималар: қонун лойиҳаси қабул қилинди
Экологияни бузганлар учун жарималар: қонун лойиҳаси қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Экологияни бузган юридик шахсларга жарималар жорий этилади. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди
2026-01-27T13:55+0500
2026-01-27T13:55+0500
2026-01-27T13:55+0500
ўзбекистон
жамият
давлат экология қўмитаси
экология
қоидабузарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/18/53700173_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_9ad8ac4f02921719b438fa040b09d236.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди ва белгиланган тартибда Сенатга юборилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.Қонунга кўра, табиатга зарар етказадиган қатор ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга молиявий жарималар қўлланади. Жумладан:Қонун лойиҳасида саноат ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, сақлаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш жараёнларида экологик талабларга риоя этмаслик учун ҳам молиявий санкциялар жорий этилиши назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20251126/tashkent-korxona-faoliyat-toxtatilish-53759157.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/18/53700173_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_b964424465ede4f2ca73590b67cf89c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, экология, жарима, дарахт кесиш, чиқинди ёқиш, ҳаво ифлосланиши, сув ифлосланиши, қонунчилик палатаси
ўзбекистон, экология, жарима, дарахт кесиш, чиқинди ёқиш, ҳаво ифлосланиши, сув ифлосланиши, қонунчилик палатаси
Экологияни бузганлар учун жарималар: қонун лойиҳаси қабул қилинди
Қонунчилик палатаси атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатда дарахт кесиш, чиқиндиларни ёқиш ва ҳавони ифлослантириш учун жарималар назарда тутилган
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди ва белгиланган тартибда Сенатга юборилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати
хабар берди.
Қонунга кўра, табиатга зарар етказадиган қатор ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга молиявий жарималар қўлланади. Жумладан:
дарё ўзанларидан норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш;
дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш;
атмосферага меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқариш;
қурилиш майдонларида чанг ва қум тарқалишини бартараф этмаслик;
рухсат этилмаган жойларда чиқиндиларни ёқиш.
Шунингдек, иссиқхоналар, ишлаб чиқариш бинолари ва ёндириш ускуналарида шиналар, битум, мазут, плёнка, резина ва шунга ўхшаш зарарли чиқиндиларни ёқиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Қонун лойиҳасида саноат ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, сақлаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш жараёнларида экологик талабларга риоя этмаслик учун ҳам молиявий санкциялар жорий этилиши назарда тутилган.