Афғонистонда ОАВ ҳуқуқини ҳимоя қилувчи деярли барча ташкилотлар лицензияси бекор қилинди

© Sputnik / В. КиселевКобул манзараси
Кобул манзараси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2026
Oбуна бўлиш
Афғонистонда ОАВ соҳасида ишлаган кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари лицензиясидан маҳрум этилди, фақат учтаси сақлаб қолди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлиги ОАВ соҳасида фаолият юритган деярли барча инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Pajhwok" агентлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, қарорга ташкилотлар фаолиятидаги нопрофессионаллик ва журналистлар ҳамда медиа ташкилотлардан тушган доимий шикоятлар сабаб бўлган.
Лицензиялар фақат учта тузилмага узайтирилди:
Афғонистон журналистлари ва ОАВни қўллаб-қувватлаш ташкилоти (AMSO),
Афғонистон матбуот маркази (APC),
Афғонистон журналистлари хавфсизлиги қўмитаси (AJSC).
Вазирлик баёнотида айтилишича, айрим ташкилотлар узоқ вақтдан бери фаоллик кўрсатмаган, бошқалари эса ОАВ муаммоларини ҳал қилиш ўрнига қўшимча қийинчиликлар келтириб чиқарган ҳамда халқаро миқёсда афғон медиага ишончга путур етказган.
Шу асосда вазирлик мазкур уч ташкилот лицензиясини узайтириш, қолганларини эса бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
В госуниверситете Афганистана планируется открыть факультет Узбекский язык и литература в магистратуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Афғонистон университетида Ўзбек тили ва адабиёти факультети очилади —чекловлар рад этилди
Янгиликлар лентаси
0