https://sputniknews.uz/20260125/moldova-cis-chiqish-migrant-eksport-xavf-55252156.html
Муҳолифат: Молдова МДҲдан чиқса, меҳнат мигрантлари ва экспорт учун хавф туғилиши мумкин
Муҳолифат: Молдова МДҲдан чиқса, меҳнат мигрантлари ва экспорт учун хавф туғилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Молдова ТИВ МДҲдан чиқиш жараёни бошланганини маълум қилди. Муҳолифат ва собиқ амалдорлар бу қарор иқтисодий манфаатларга зид экани ва мигрантлар ҳамда экспорт учун хавф туғдириши мумкинлигини билдирмоқда.
2026-01-25T15:09+0500
2026-01-25T15:09+0500
2026-01-25T15:11+0500
дунё янгиликлари
мдҳ
молдова
сиёсат
иқтисод
мигрантлар
еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/19/55251764_0:0:3214:1808_1920x0_80_0_0_396b4eb9a36cb7f8fee64b0f6ba215e6.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Молдова расмийларининг МДҲ таркибидан чиқиш қарори мамлакат иқтисодий манфаатларига зид ва сиёсий характерга эга. Бу ҳақда Молдова собиқ бош вазир ўринбосари Александр Муравский баёнот берди.19 январь куни Молдова Ташқи ишлар вазири Михай Попшая мамлакат МДҲга аъзо бўлиш тўғрисидаги асосий ҳужжатларни денонсация қилиш жараёни бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, парламент ва президент тасдиғидан сўнг Молдова МДҲ таркибидан тўлиқ чиқиши мумкин.Унинг таъкидлашича, республика раҳбарияти қарор оқибатларини тўлиқ англаб етмаяпти.Молдова собиқ президенти Игорь Додон ҳам МДҲ давлатлари билан келишувларни бекор қилиш миллий манфаатларга зид эканини айтди. Унинг маълум қилишича, Молдова МДҲ доирасидаги 255 та келишувдан 64 тасини бекор қилган.2022 йилдан бери Молдова МДҲ ва ЕОИИ доирасидаги йиғилишларда иштирок этмаяпти. Мамлакат расмийлари экспортни Ғарб бозорларига йўналтириш ниятини билдирган.Мухолифат эса бу сиёсат меҳнат муҳожирлари ва иқтисодий алоқалар учун хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.
https://sputniknews.uz/20260122/cis-nizom-imzolanish-kun-55157549.html
молдова
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/19/55251764_375:0:3106:2048_1920x0_80_0_0_06265578332f15a54ab5c20ba86c0e8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
молдова, мдҳ, мигрантлар, экспорт, муравский, додон, европа иттифоқи, денонсация, ташқи сиёсат
молдова, мдҳ, мигрантлар, экспорт, муравский, додон, европа иттифоқи, денонсация, ташқи сиёсат
Муҳолифат: Молдова МДҲдан чиқса, меҳнат мигрантлари ва экспорт учун хавф туғилиши мумкин
15:09 25.01.2026 (янгиланди: 15:11 25.01.2026) Молдова расмийларининг МДҲдан чиқиш қарорини собиқ амалдорлар ва мухолифат вакиллари танқид қилмоқда. Улар бу қадам мигрантлар ва иқтисодий алоқалар учун хавф туғдириши мумкинлигини айтмоқда
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Молдова расмийларининг МДҲ таркибидан чиқиш қарори мамлакат иқтисодий манфаатларига зид ва сиёсий характерга эга. Бу ҳақда Молдова собиқ бош вазир ўринбосари Александр Муравский
баёнот берди.
19 январь куни Молдова Ташқи ишлар вазири Михай Попшая мамлакат МДҲга аъзо бўлиш тўғрисидаги асосий ҳужжатларни денонсация қилиш жараёни бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, парламент ва президент тасдиғидан сўнг Молдова МДҲ таркибидан тўлиқ чиқиши мумкин.
"Молдова расмийларининг МДҲдан чиқиш тўғрисидаги қарори муддатидан олдин қабул қилинган бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олмайди. Молдованинг МДҲ давлатлари билан иқтисодий алоқалари ҳажми қисқарганига қарамай, бу муносабатларни узиш учун асос бўлмайди," — деди Муравский.
Унинг таъкидлашича, республика раҳбарияти қарор оқибатларини тўлиқ англаб етмаяпти.
"Ушбу қарор аниқ сиёсий характерга эга — бу Молдова расмийларининг Европа Иттифоқи етакчилари сиёсатини қондиришга қаратилган навбатдаги уринишидир. Бироқ, ҳозирча у Молдова учун ҳеч қандай реал фойда келтирмайди," — дея таъкидлади Муравский.
Молдова собиқ президенти Игорь Додон ҳам МДҲ давлатлари билан келишувларни бекор қилиш миллий манфаатларга зид эканини айтди. Унинг маълум қилишича, Молдова МДҲ доирасидаги 255 та келишувдан 64 тасини бекор қилган.
2022 йилдан бери Молдова МДҲ ва ЕОИИ доирасидаги йиғилишларда иштирок этмаяпти. Мамлакат расмийлари экспортни Ғарб бозорларига йўналтириш ниятини билдирган.
Мухолифат эса бу сиёсат меҳнат муҳожирлари ва иқтисодий алоқалар учун хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.