https://sputniknews.uz/20260122/russia-migrant-otkazma-cheklov-duma-rad-55172430.html
Россияда мигрантлар пул ўтказмалари чекланмайди — Давлат думаси қонун лойиҳасини рад этди
Россияда мигрантлар пул ўтказмалари чекланмайди — Давлат думаси қонун лойиҳасини рад этди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси меҳнат муҳожирларига расмий маошидан ортиқ маблағни хорижга ўтказишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди. Ҳукумат ва қўмита ҳужжатда жиддий бўшлиқлар борлигини қайд этди.
2026-01-22T15:38+0500
2026-01-22T15:38+0500
2026-01-22T15:55+0500
дунё янгиликлари
россия
пул жўнатмалари
мигрантлар
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1050/82/10508230_100:0:3401:1857_1920x0_80_0_0_ac363e679e5cbd964c33e271c7d52cb2.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия Давлат думаси мамлакатда меҳнат мигрантларига расмий маошидан ортиқ маблағни хорижга ўтказишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Давлат Думасининг молия бозори қўмитаси таклиф этилаётган ўзгаришлар тарқоқ хусусиятга эга эканини ва тартибга солишда жиддий бўшлиқларни қолдириши мумкинлигини қайд этган.Россия ҳукумати ҳам қонун лойиҳасини такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблайди. Хусусан, олинган даромадларнинг қонунийлигини тасдиқловчи декларацияни тақдим этиш ва ундаги маълумотларни текшириш механизмлари ишлаб чиқилмагани қайд этилган.Бундан ташқари, ҳукуматнинг фикрича, қонун лойиҳаси қоидаларини амалга ошириш ноқонуний меҳнат фаолиятига қарши қаратилган мақсадларга тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, Россиядан, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга нақд рубль олиб чиқиш ҳажмини ошириш хавфи мавжуд.
https://sputniknews.uz/20260114/russia-pul-otkazma-cheklov-qonun-rad-54801049.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1050/82/10508230_512:0:2988:1857_1920x0_80_0_0_64e6007c18052157797b297257915e2f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия давлат думаси, меҳнат муҳожирлари, пул ўтказмалари, хорижга пул юбориш, қонун лойиҳаси, россия ҳукумати, молия бозори қўмитаси, еоии, нақд рубль, миграция сиёсати
россия давлат думаси, меҳнат муҳожирлари, пул ўтказмалари, хорижга пул юбориш, қонун лойиҳаси, россия ҳукумати, молия бозори қўмитаси, еоии, нақд рубль, миграция сиёсати
Россияда мигрантлар пул ўтказмалари чекланмайди — Давлат думаси қонун лойиҳасини рад этди
15:38 22.01.2026 (янгиланди: 15:55 22.01.2026) Россияда меҳнат мигрантларининг пул ўтказмаларига чеклов жорий этиш таклифи қўллаб-қувватланмади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия Давлат думаси мамлакатда меҳнат мигрантларига расмий маошидан ортиқ маблағни хорижга ўтказишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Давлат Думасининг молия бозори қўмитаси таклиф этилаётган ўзгаришлар тарқоқ хусусиятга эга эканини ва тартибга солишда жиддий бўшлиқларни қолдириши мумкинлигини қайд этган.
Таъкидланишича, ўтказилаётган пул маблағларининг расман тасдиқланган даромадларга мувофиқлигини назорат қилиш тартиби белгиланмаган, шунингдек, тақиқни бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.
Россия ҳукумати ҳам қонун лойиҳасини такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблайди. Хусусан, олинган даромадларнинг қонунийлигини тасдиқловчи декларацияни тақдим этиш ва ундаги маълумотларни текшириш механизмлари ишлаб чиқилмагани қайд этилган.
Бундан ташқари, ҳукуматнинг фикрича, қонун лойиҳаси қоидаларини амалга ошириш ноқонуний меҳнат фаолиятига қарши қаратилган мақсадларга тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, Россиядан, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга нақд рубль олиб чиқиш ҳажмини ошириш хавфи мавжуд.