https://sputniknews.uz/20260122/eu-kredit-ukraine-talon-taroj-55201346.html
Россия ТИВ: Европа Иттифоқининг 30 млрд евролик кредити Украинада талон-тарож қилинади
Россия ТИВ: Европа Иттифоқининг 30 млрд евролик кредити Украинада талон-тарож қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Мария Захарова ЕИ давлатлари томонидан Киевга бюджет учун ажратилаётган 30 млрд евролик кредит Владимир Зеленский атрофидагилар томонидан талон-тарож қилинади, деган фикрни билдирди.
2026-01-22T19:21+0500
2026-01-22T19:21+0500
2026-01-22T19:21+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
россия тив
мария захарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/16/33124514_0:0:2747:1546_1920x0_80_0_0_68354e1887386337b39b3e81ea42dbf5.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Киевга гўёки бюджет эҳтиёжлари учун ажратилаётган 30 миллиард евро миқдоридаги кредит Владимир Зеленский ва унинг атрофидагилар томонидан талон-тарож қилинади, дея баёнот берди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 2025 йил охиригача Киевга маъқулланган 90 миллиард евролик кредитни икки қисмга бўлишни таклиф этган эди. Унга кўра, 60 миллиард евро ҳарбий харидлар учун, 30 миллиард евро эса бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши керак.Унинг таъкидлашича, Киев режимини навбатдаги молиявий траншлар билан таъминлаш эмас, балки аввал ўғирланган маблағларни қайтариш масаласини кўтариш керак, аммо бу амалда имконсиз. Захаровага кўра, ҳатто янги маблағлар ажратилган тақдирда ҳам, харажатлар кўчкисимон ўсиб бораётган шароитда, жумладан, энергетикани тиклаш учун, Украина бюджети “тешик” ҳолатида қолаверади.Эслатиб ўтилишича, ўтган йил декабрь ойида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Украинага 2026–2027 йиллардаги молиявий эҳтиёжларини қоплаш учун тахминан 90 миллиард евро миқдорида қўшма қарз ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Ўшанда Белгия Россиянинг музлатилган активларидан ушбу мақсадларда фойдаланиш бўйича қарорни блоклаган.Шу билан бирга, иқтисодиёт бўйича еврокомиссар Валдис Домбровскис Европа Иттифоқи март ойининг бошига қадар кредит бўйича келишувни якунлаш ва апрель ойида биринчи тўловларни бошлашга умид қилаётганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20251222/ukraine-amaldorlar-xorij-qochish-54380757.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/16/33124514_306:0:2747:1831_1920x0_80_0_0_6608ba127875e80eadba53128701f5cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мария захарова, россия тив, европа иттифоқи, украина кредити, 30 миллиард евро, 90 миллиард евро, владимир зеленский, урсула фон дер ляйен, еврокомиссия, еи саммити, украина бюджети, молиявий ёрдам
мария захарова, россия тив, европа иттифоқи, украина кредити, 30 миллиард евро, 90 миллиард евро, владимир зеленский, урсула фон дер ляйен, еврокомиссия, еи саммити, украина бюджети, молиявий ёрдам
Россия ТИВ: Европа Иттифоқининг 30 млрд евролик кредити Украинада талон-тарож қилинади
Мария Захарова ЕИ давлатлари томонидан Киевга бюджет учун ажратилаётган 30 миллиард евролик кредит Владимир Зеленский атрофидагилар томонидан талон-тарож қилинади, деган фикрни билдирди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Киевга гўёки бюджет эҳтиёжлари учун ажратилаётган 30 миллиард евро миқдоридаги кредит Владимир Зеленский ва унинг атрофидагилар томонидан талон-тарож қилинади, дея
баёнот берди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 2025 йил охиригача Киевга маъқулланган 90 миллиард евролик кредитни икки қисмга бўлишни таклиф этган эди. Унга кўра, 60 миллиард евро ҳарбий харидлар учун, 30 миллиард евро эса бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши керак.
“Киев режимининг бюджет эҳтиёжлари нима? Биз буни аллақачон биламиз. Энди бу ҳақда бутун дунё ҳам билади. Урсула фон дер Ляйен бу пулларни ўғирлик учун Зеленскийга ажратмоқда”, — деди Захарова брифинг чоғида.
Унинг таъкидлашича, Киев режимини навбатдаги молиявий траншлар билан таъминлаш эмас, балки аввал ўғирланган маблағларни қайтариш масаласини кўтариш керак, аммо бу амалда имконсиз. Захаровага кўра, ҳатто янги маблағлар ажратилган тақдирда ҳам, харажатлар кўчкисимон ўсиб бораётган шароитда, жумладан, энергетикани тиклаш учун, Украина бюджети “тешик” ҳолатида қолаверади.
“Зеленский режимининг оғир молиявий аҳволи унинг Европадаги иттифоқчиларини умуман қизиқтирмайди. Улар учун қирғинни давом эттириш ва маблағларни қайта тақсимлашда иштирок этиш муҳим”, — деди Россия ТИВ расмий вакили.
Эслатиб ўтилишича, ўтган йил декабрь ойида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Украинага 2026–2027 йиллардаги молиявий эҳтиёжларини қоплаш учун тахминан 90 миллиард евро миқдорида қўшма қарз ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Ўшанда Белгия Россиянинг музлатилган активларидан ушбу мақсадларда фойдаланиш бўйича қарорни блоклаган.
Шу билан бирга, иқтисодиёт бўйича еврокомиссар Валдис Домбровскис Европа Иттифоқи март ойининг бошига қадар кредит бўйича келишувни якунлаш ва апрель ойида биринчи тўловларни бошлашга умид қилаётганини маълум қилди.