Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина амалдорлари хорижга қочишга тайёргарлик кўрмоқда — Россия ТРХ

© AP Photo / Efrem LukatskyНациональный флаг Украины и монумент "Родина-мать" в Киеве в воскресенье, 13 февраля 2022 года.
Национальный флаг Украины и монумент Родина-мать в Киеве в воскресенье, 13 февраля 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2025
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, Киев режими амалдорлари чет элга қочишга тайёргарлик кўрмоқда, кўпчилиги эса аллақачон оилалари ва активларини хорижга чиқарган.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Украина расмийлари режим қулаши эҳтимоли фонида хорижга қочишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) матбуот бюроси маълумотларига таяниб хабар берди.

"Киев режими амалдорлари унинг муқаррар қулашидан кейин чет элга қочиб кетиш ниятида. Украина элитасининг кўплаб вакиллари аллақачон оилаларини хорижга олиб чиқиб, молиявий активларини у ерга ўтказган", - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Украинадан чиққан амалдорлар ва тадбиркорлар Европа давлатларидаги дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилиб, яшаш гувоҳномасини олишда ёрдам сўраш ҳолатлари кўпаймоқда.
Шу билан бирга, Ғарб мамлакатларида ишлаётган украиналик дипломатларнинг 90 фоиздан ортиғи хизмат сафарларидан сўнг Украинага қайтмаслик ниятида экани қайд этилмоқда. Улар можарони Владимир Зеленский шартлари асосида якунлаш имконияти йўқлигини тушунаётгани таъкидланади.
Манбалар, шунингдек, Украина Қуролли кучларида маънавий руҳ кескин пасайганини, қочоқлар сони ошиб бораётганини билдирмоқда.
Хизмат маълумотларига кўра, жамиятда урушдан чарчоқ кучаймоқда. Қариндошлари ва яқинларини йўқотган кўплаб фуқаролар Киев расмийлари можарони хорижий молиявий ёрдамни ўзлаштириш воситасига айлантираётганини англаб бормоқда.
Ноябрь ойи бошида Украина Коррупцияга қарши кураш бюроси (НАБУ) ва махсус антикоррупция прокуратураси (SAP) энергетика соҳасидаги коррупция схемаларини фош этиш бўйича кенг кўламли операция бошлаган. Тинтувлар Энергетика вазирлигининг собиқ раҳбари Герман Галушенко, “Энергоатом” компанияси ҳамда Зеленскийнинг яқин ҳамкори сифатида тилга олинадиган Тимур Миндичга алоқадор объектларда ўтказилган.
Хабарларга кўра, Тимур Миндич тергов бошланишидан олдин шошилинч равишда Украинадан чиқиб кетган. Владимир Зеленский эса вазиятдан хабардор бўлмаганини маълум қилган. Ноябрь ойи охирида эса президент ўз идораси раҳбари Андрей Ермакнинг истеъфога чиқишини эълон қилди. Ўша куни амалдорнинг уйи ва иш жойида ҳам тинтувлар ўтказилган.
Коррупционный скандал на Украине уронил боевой дух ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина раҳбариятига алоқадор коррупция можароси армия жанговар руҳини туширди— Россия ТРХ
Янгиликлар лентаси
0