https://sputniknews.uz/20260122/banklar-jarima-adolat-tamoyil-zid-55154211.html
Юқори чегарасисиз пеня, 180 фоизлик ставка: Марказий банк кредит жарималарни ўрганиб чиқди
Юқори чегарасисиз пеня, 180 фоизлик ставка: Марказий банк кредит жарималарни ўрганиб чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк тижорат банкларининг айрим кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган жарима ва санкциялар адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид эканини маълум қилди.
2026-01-22T10:47+0500
2026-01-22T10:47+0500
2026-01-22T10:55+0500
ўзбекистон
жамият
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45257471_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_a33b4128f40636752004e9be7aaf686e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тижорат банкларининг айрим кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган жарима ва санкциялар адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Марказий банк кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўлов мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган ҳолатларда қўлланаётган чора ва санкциялар амалиётини ўрганиб чиққан.Таҳлиллар натижасида айрим банкларда қуйидаги ҳолатлар аниқланган:Таъкидланишича, шу муносабат билан, Марказий банк қуйидагиларга эътибор қаратишни лозим деб ҳисоблайди:
https://sputniknews.uz/20251029/markaziy-bank-jismoniy-shaxslarga-kredit-yangi-qoidalar-53059493.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45257471_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1fa0c5c04a13a50687a0f33b33d74613.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк, тижорат банклари, кредит шартномалари, микроқарз, тўлов кечиктирилиши, жарима ва санкциялар, пеня, фоиз ставкалари, 150–180 фоиз, қарз олувчилар ҳуқуқлари, банк назорати
марказий банк, тижорат банклари, кредит шартномалари, микроқарз, тўлов кечиктирилиши, жарима ва санкциялар, пеня, фоиз ставкалари, 150–180 фоиз, қарз олувчилар ҳуқуқлари, банк назорати
Юқори чегарасисиз пеня, 180 фоизлик ставка: Марказий банк кредит жарималарни ўрганиб чиқди
10:47 22.01.2026 (янгиланди: 10:55 22.01.2026) Кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган айрим жарима ва санкциялар адолат тамойилларига мос эмаслиги аниқланди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тижорат банкларининг айрим кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган жарима ва санкциялар адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий банк кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўлов мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган ҳолатларда қўлланаётган чора ва санкциялар амалиётини ўрганиб чиққан.
Таҳлиллар натижасида айрим банкларда қуйидаги ҳолатлар аниқланган:
кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкадан бир неча баробарга, айрим ҳолатларда йиллик 150–180 фоизгача оширилаётгани;
кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;
кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани.
Таъкидланишича, шу муносабат билан, Марказий банк қуйидагиларга эътибор қаратишни лозим деб ҳисоблайди:
кечиктирилган мажбуриятлар учун қўлланиладиган санкцияларнинг компенсацион характерга эга бўлиши;
қарз олувчилар учун тўловни кечиктириш билан боғлиқ молиявий оқибатларнинг олдиндан аниқ ва тушунарли бўлиши;
кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини адолат ва мутаносиблик тамойиллари асосида белгилаш.