Марказий банк кредит беришнинг янги қоидаларни тасдиқлади

© Sputnik / Авенир ДебердеевЦентральный банк Республики Узбекистан
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2025
Oбуна бўлиш
Янги қоидалар банклар фаолиятини шаффоф қилади ва аҳолининг ортиқча қарз олишининг олдини олади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Марказий банк жисмоний шахсларга кредит беришида тижорат банкларига қўйиладиган минимал талабларни янгилади.

Янги талаблар тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш, кредит бериш жараёнида аҳолининг ортиқча қарз олишининг олдини олиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

2026 йил 29 январдан кучга кирадиган талаблар:
Банкларда янги чек-лист жорий этилади у орқали мижозлар кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади.
Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик беришнинг аниқ тартиби белгиланди.
Тижорат банклари мижозларни уларнинг сўровидан ортиқ қарз олишга ундамайди.
Давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.
Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган шартлар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди.
Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида мижозларга аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилади.
Тўлиқ ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0