Олтин нархи ўсиши Россияга Европада музлатилган активлар билан тенг фойда берди

© Sputnik / Павел ЛисицынЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Oбуна бўлиш
Жаҳон бозорида олтин қийматининг ошиши Россияга катта молиявий фойда келтириб, Европада активлари музлатилиши натижасидаги йўқотишларнинг катта қисмини қоплашга хизмат қилди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Россия махсус ҳарбий операция бошланганидан буён олтин нархининг ошиши ҳисобидан 216 миллиард доллар фойда олди. Бу ҳақда "Bloomberg" маълумотларига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.

"Россия Украинада уруш бошланганидан бери олтин нархининг кескин ошишидан катта фойда кўрди, унинг кўлами Европадаги музлатилган суверен захиралар билан таққосланадиган даражага етди", - дейилади материалда.

Таъкидланишича, Европада блокланган қимматли қоғозлар ва пуллардан фарқли ўлароқ, олтин зарурат бўлса ҳали ҳам сотилиб, монетизация қилиниши мумкин.
Аввалроқ РИА Новости Марказий банк маълумотларига таяниб, Россиянинг олтин захиралари йил давомида қимматлашиш ҳисобига рекорд даражада — 130 миллиард долларга ошганини хабар қилган эди. Хусусан, 2025 йил 1 январь ҳолатига захираларда 195,7 миллиард долларлик, бир йил ўтиб эса 326,5 миллиард долларлик олтин қуймалари сақланган.
Бу даврда жаҳон олтин бозорида қиймат 1,7 баробарга ўсиб, бир троя унция нархи 2,6 минг доллардан 4,4 минг долларгача кўтарилди. 2026 йил бошига келиб, олтин Марказий банк захираларининг 43,3 фоизини ташкил этди.
Шу билан бирга, валюта активлари улуши 3,6 фоизга ошиб, 428,3 миллиард долларга етган.
Золотые слитки, иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
Ўзбекистон Марказий банки октябрда йирик олтин харидорлар қаторига кирди
Янгиликлар лентаси
0