Ўзбекистон Марказий банки октябрда йирик олтин харидорлар қаторига кирди

© unsplash.com/Jingming PanЗолотые слитки, иллюстративное фото.
Золотые слитки, иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки октябрда сотиб олинган олтин ҳажми бўйича Польша ва Бразилия марказий банкларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки октябрь ойида 9 тонна олтин харид қилиб, йирик харидорлар қаторига кирди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council)нинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, октябрь ойида марказий банкларнинг олтинга бўлган талаби юқори даражада сақланиб, 53 тоннага етган (ойлик ўсиш — 36 фоиз). Январь–октябр ойлари давомида эса жами 254 тонна соф олтин сотиб олинган.
Шу билан бирга Индонезия (4 т), Туркия (3 т), Чехия (2 т), Қирғизистон (2 т), Гана, Хитой, Қозоғистон ва Филиппин ҳам ўз захираларини оширди.
Польша Миллий банки октябрда 16 тонна олтин харид қилиб, захираларини 531 тоннага етказди. Бразилия ҳам шунча миқдорда харид амалга оширди.
Айни вақтда Россия Марказий банки олтин захираларини камайтирган ягона регулятор бўлиб, бир ойда 3 тонна пасайган захира ҳажми 2 327 тоннага етди.
Йил бошидан буён энг йирик харидорлар Польша (83 тонна) ва Қозоғистон (41 тонна) бўлиб турибди.
Золото_в_международных_резервах_Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Ўзбекистон халқаро захираларидаги олтин - инфографика
Янгиликлар лентаси
0