Ўзбекистон халқаро захираларидаги олтин - инфографика

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки омборларидаги олтин қиймати 4,17 млрд долларга кўтарилиб, тарихда илк бор 44,22 млрд доллардан ошди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 54,99 миллиард долларга етди.
Ўсишнинг асосий омили — олтин нархининг жаҳон бозорида ошиши бўлди. Марказий банк омборларидаги олтин қиймати 4,17 миллиард долларга кўтарилиб, тарихда илк бор 44,22 миллиард доллардан ошди. Шу билан бирга, захираларнинг физик ҳажми бироз камайиб, 11,8 миллион троя унциясидан 11,6 миллионга тушди.
Ҳозирда мамлакат захираларининг 80,4 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади. Бу эса Марказий банкнинг хавфсиз ва ишончли активлар томон йўналишни кучайтираётганидан далолат беради.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0