https://sputniknews.uz/20260121/delegatsiya-erdogan-turkey-rahbarlar-uchrashuv-55071877.html
Ўзбекистон делегацияси Эрдоған ва Туркия хавфсизлик идоралари раҳбарлари билан учрашди
Ўзбекистон делегацияси Эрдоған ва Туркия хавфсизлик идоралари раҳбарлари билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркияда қабул қилинди. Томонлар хавфсизлик, ташқи сиёсат ва минтақавий масалалар юзасидан қўшма ҳаракатлар режасини келишиб олди.
2026-01-21T10:06+0500
2026-01-21T10:06+0500
2026-01-21T10:10+0500
хавфсизлик
ўзбекистон тив
режеп таййип эрдоған
сиёсат
туркия
ўзбекистон
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55068748_0:64:1280:784_1920x0_80_0_0_2b8e851262207640ca6c652b648dbce8.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Туркияга амалга оширилган ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған томонидан қабул қилинди. Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Ўзбекистон–Туркия муносабатлари изчил ва ижобий ривожланаётгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.Қайд этилганидек, ҳозирги кунда дунёда мисли кўрилмаган геосиёсий ўзгаришлар юз бермоқда ва ривожланаётган мамлакатлар янги синовларга дуч келмоқда. Шу муносабат билан барқарор ривожланиш ва фаровонликни мустаҳкам хавфсизлик асосида таъминлашга қаратилган энг самарали ҳамкорлик йўллари юзасидан фикр алмашилди.Учрашув якунларига кўра, яқин истиқболга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди.
https://sputniknews.uz/20260120/uzbekistan-turkey-rejalashtirish-guruh-yigilish-55048138.html
туркия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55068748_75:0:1206:848_1920x0_80_0_0_7c1d43f07c7063fac2d8249abee937ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, туркия, бахтиёр саидов, режеп таййип эрдоған, ташқи ишлар вазирлиги, анқара, 4+4 механизми, икки томонлама муносабатлар, хавфсизлик, мудофаа, минтақавий масалалар, қўшма ҳаракатлар режаси, дипломатия
ўзбекистон, туркия, бахтиёр саидов, режеп таййип эрдоған, ташқи ишлар вазирлиги, анқара, 4+4 механизми, икки томонлама муносабатлар, хавфсизлик, мудофаа, минтақавий масалалар, қўшма ҳаракатлар режаси, дипломатия
Ўзбекистон делегацияси Эрдоған ва Туркия хавфсизлик идоралари раҳбарлари билан учрашди
10:06 21.01.2026 (янгиланди: 10:10 21.01.2026) Туркияга амалга оширилган ташриф доирасида хавфсизлик, ташқи сиёсат ва глобал жараёнлар бўйича ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Туркияга амалга оширилган ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған томонидан қабул қилинди. Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон–Туркия муносабатлари изчил ва ижобий ривожланаётгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркиянинг ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик идоралари раҳбарлари иштирокида “4+4” механизми доирасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, минтақавий ва глобал жараёнлар муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, ҳозирги кунда дунёда мисли кўрилмаган геосиёсий ўзгаришлар юз бермоқда ва ривожланаётган мамлакатлар янги синовларга дуч келмоқда. Шу муносабат билан барқарор ривожланиш ва фаровонликни мустаҳкам хавфсизлик асосида таъминлашга қаратилган энг самарали ҳамкорлик йўллари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунларига кўра, яқин истиқболга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди.