Ўзбекистон–Туркия қўшма стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши ўтказилди

© Министерство иностранных делСостоялось заседание Совместной узбекско-турецкой группы стратегического планирования
Состоялось заседание Совместной узбекско-турецкой группы стратегического планирования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2026
Oбуна бўлиш
Йиғилишда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилиниб, шунингдек, Афғонистон, Ғазо, Украина ва Сурия атрофидаги масалалар бўйича фикр алмашилди
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан раислигида Анқара шаҳрида Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда савдо ва инвестициялар, энергетика хавфсизлиги, минтақавий боғлиқлик, терроризмга қарши кураш, мудофаа саноати, маданият, атроф-муҳит, таълим ва туризм соҳаларида Ўзбекистон–Туркия муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Вазирлар Туркий давлатлар ташкилоти, БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Шунингдек, турли халқаро лавозимларга номзодлар бўйича ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Учрашувда Афғонистон, Ғазо, Украина ва Сурия атрофидаги минтақавий ҳамда халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Туризм в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
БМТ: 15 декабрь — Бутунжаҳон туркий тиллар куни илк бор нишонланади
Янгиликлар лентаси
0