СИ билан шахсий маълумотга ноқонуний ишлов берганлик учун 41 млн сўмгача жарима қўлланади

© Getty Images / IaremenkoИскусственный интеллект в медицине
Искусственный интеллект в медицине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Oбуна бўлиш
Шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф ишлов бериш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда сунъий интеллект (СИ) ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди. Айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;
ушбу соҳада ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.
Қонунга мувофиқ, сунъий интеллект — инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ҳамда аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуи ҳисобланади.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор, юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллект асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, шу жумладан, уларни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:
ҳуқуқбузарликни содир этиш воситаларини мусодара қилган ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 миллион 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Искусственный интеллект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2025
Сунъий интеллект технологияларини суиистеъмол қилганлик учун жазо жорий этилмоқда
Янгиликлар лентаси
0