Ўзбекистонда "Ақлли" миграция шохобчалари жорий этилади

© Sputnik / Валерий МельниковПаспорт гражданина Узбекистана
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2026
Oбуна бўлиш
Миграция соҳасида давлат хизматларини рақамлаштириш, сунъий интеллект асосида хизмат кўрсатиш ва чет эл фуқаролари учун янги тартибларни жорий этиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолияти рақамлаштирилади. Бу бўйича тегишли президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 майдан эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида биттадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмасида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкониятига эга, сунъий интеллект асосидаги "Ақлли" миграция шохобчалари ташкил этилади.
Эксперимент доирасида:
дастлабки босқичда "Ақлли" миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади;
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш орқали тақдим этиладиган хизматлар турлари босқичма-босқич кенгайтириб борилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини бир марта, 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.
Бундан ташқари, чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани расмийлаштириш ваколати ҳам Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига юкланади.
2026 йил 1 сентябрдан талабаларни ётоқхонага жойлаштириш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда уларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.
Президенту доложено  о совершенствовании системы внешней трудовой миграции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2025
Ягона дарча, касбга тайёрлаш, фирибгарларга жиноий жавобгарлик: миграцияда ўзгаришлар
Янгиликлар лентаси
0