НАТО ёпилиши, “буюкмас” Британия, АҚШ космос қуроли — матбуот анжуманида Лавров баёнотлари
18:26 20.01.2026 (янгиланди: 18:41 20.01.2026)

© Sputnik / Кирилл Зыков
/ Oбуна бўлиш
Сергей Лавров Россия ТИВнинг 2025 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида жаҳон сиёсати, халқаро хавфсизлик ва глобал жараёнлар юзасидан қатор баёнотлар билдирди
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ТИВнинг 2025 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган анъанавий катта матбуот анжуманини ўтказди.
Қуйида матбуот анжуманида билдирилган асосий баёнотлар келтирилади:
АҚШнинг Венесуэлага ҳужуми қўпол қуролли босқин ҳисобланади.
Бугун жаҳон сиёсатда "ким кучли бўлса, ўша ҳақ" тамойили устувор.
Россия ўз манфаатларини изчил ҳимоя қилади ва қонуний ҳуқуқларига эркин муносабатга йўл қўймайди.
Ғарб интилаётган Россияни "изоляция қилиш" сиёсати муваффақиятсиз бўлди.
Россия Путин даврида халқаро майдонда ўз ўрнини англай бошлади.
Дунёнинг аксар давлатлари Иккинчи жаҳон уруши хотирасини унутмаслик тарафдори.
АҚШ, Трамп ва ядровий хавфсизлик:
Россия Трампнинг халқаро хавфсизлик масалаларидаги изчил бўлмаган позициясини кўрмоқда.
Россия ва АҚШ каби энг йирик ядровий давлатлар позициялари ҳеч қачон 100 фоиз мос келмайди.
Дональд Трамп бир неча кун аввал халқаро ҳуқуқ уни қизиқтирмаслигини айтган.
АҚШ Европа ва бошқа мамлакатлар билан божхона низоларида узоқ давом этувчи тўқнашувларга киришган.
АҚШ космосга қурол жойлаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Европа, НАТО ва Ғарб институтлари:
ОБСЕ (ЕХҲТ) шу қадар инқирозга учрадики, уни "реанимация қилиш" мумкинми-йўқми — номаълум.
Ғарбда НАТОнинг "ёпилиши" масаласи ташкилотнинг чуқур инқирози фонида муҳокама қилинмоқда.
Европа етакчилари Давосдаги учрашувлардан Трампнинг Украина бўйича позициясини ўзгартириш учун фойдаланмоқчи.
Британияни Британия деб аташ керак, фақат у ўзини "буюк" деб атайди.
Макрон тарихни эслаши ва Наполеоннинг Россияни босиб олишга уринишини унутмаслиги керак.
Яқин Шарқ, Эрон ва бошқа минтақалар:
Россия Эрондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишлардан жиддий хавотирда.
Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун Фаластин давлатини ташкил этиш зарур.
Россия Эрон ва Исроил ўртасида воситачилик алоқаларига эга.
АҚШ Россия ва Хитойнинг Гренландияни босиб олиш режалари йўқлигини жуда яхши билади.
Хитой иқтисодиётда Ғарб рақобатчиларини уларнинг ўз қоидалари бўйича ўйнаб ортда қолдирди.
Молдова, Арманистон ва интеграция:
Молдова ҳокимиятининг сиёсати мамлакатни ЕИ томонидан "ютиб юбориш"га олиб келади ва бу ҳалокатли.
Арманистоннинг ЕИга қўшилиши ЕОИИга аъзолик билан бир вақтда мумкин эмас, танлов халқники.
Хавфсизлик ва ҳарбий таҳдидлар:
Калининградга нисбатан ҳар қандай арандатишлар уларни бошлаганлар учун ўзини ўзи йўқ қилишга тенг бўлади.
Бундан ташқари, Сергей Лавров Украина можаросига тааллуқли қатор баёнотлар ҳам билдирди.
