ID карта олганларга электрон рақамли имзо бепул берилади

© Sputnik / Сгенерировано ИИВ Узбекистане ID-карты начнут выдавать с электронной цифровой подписью
В Узбекистане ID-карты начнут выдавать с электронной цифровой подписью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2026
Oбуна бўлиш
Қарорга мувофиқ, ID карталарни биринчи марта олган фуқароларга электрон рақамли имзо бепул тақдим этилади. Шунингдек, давлат хизматларини онлайн кўрсатиш имкониятлари кенгайтирилади
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. 1 февралдан жисмоний шахсларга идентификацияловчи ID карталар биринчи марта расмийлаштирилганда, унинг чипига киритиладиган электрон рақамли имзо (ЭРИ) сертификати бепул тақдим этилади. Бу бўйича тегишли Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ваколатли департамент жисмоний шахсларга оид қуйидаги марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш учун масъул этиб белгиланади:
Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхат манзиллари;
ID картанинг серияси, рақами, берилган жойи, берилган ва амал қилиш муддати;
Ўзбекистон фуқаролигига оид маълумотлар;
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
Ўзбекистонга таклиф қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан, уларнинг виза муддати узайтирилгани тўғрисидаги маълумотлар.
Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистонга таклиф қилиш;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштиришга ариза топшириш.
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2026
Ўзбекистонда "Ақлли" миграция шохобчалари жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0