Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Эркин ва божсиз савдо: ЕОИИ – Индонезия мавзусида мақола чоп этилди

© Getty Images / nala_rinaldoДжакарта
Джакарта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ЕОИИ ва Индонезия ўртасида имзоланган эркин савдо битими ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратади
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россиянинг Индонезиядаги элчиси Сергей Толченовнинг Bisnis Indonesia нашрида "ЕОИИ–Индонезия эркин савдо келишуви — ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мустаҳкам асос" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
Мақолада қайд этилишича, 2025 йил 21 декабрда Санкт-Петербург шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), унга аъзо давлатлар ва Индонезия ўртасида Эркин савдо тўғрисидаги битим имзоланган.
Ушбу ҳужжат Иттифоқнинг барча иштирокчилари учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланиб, у сиёсий етакчилар, иқтисодий блоклар раҳбарлари, ҳукуматлар ҳамда ишбилармон доираларнинг ЕОИИ мамлакатлари ва Индонезия халқларининг иқтисодий ўсиши ҳамда фаровонлигини оширишга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган интилишини акс эттириши қайд этилган.
Мақолада ЕОИИ фаолияти доимо аъзо давлатлар — Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон — ўртасида ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланиши таъкидланган.
Маълум қилинишича, 2022 йил декабрь ойида Индонезия билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тузиш бўйича ишлар бошланган. Уч йил давомида томонлар кенг қамровли ҳужжатни шакллантиришга муваффақ бўлган.
Тариф ва техник тўсиқларни бартараф этиш, жумладан, Индонезия товарларининг 90,5 фоизи, шунингдек, Россия ва ЕОИИга аъзо бошқа мамлакатлар товар позицияларининг 90 фоизи бўйича бож ставкаларини ноллаштириш ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга қўшимча туртки бериши кутилмоқда.
Шунингдек, халқаро савдо тизимидаги беқарорлик, айрим давлатлар иқтисодий сиёсатининг ноаниқлиги ҳамда "тариф тажовузи" шароитида ЕОИИ ва Индонезия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш барча иштирокчилар учун фойдали бўлиши, ташқи савдо алоқаларини диверсификация қилиш ва глобал шокларга қарамликни камайтириш имконини бериши таъкидланган.
Мақолада ушбу келишув Россия–Индонезия дипломатик муносабатларининг 75 йиллиги остида ўтган 2025 йилнинг муҳим якунларидан бири экани қайд этилган.
Джакарта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари Индонезияга нима сотиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0