Трамп Тоқаевни Ғазо бўйича тинчлик кенгашига таклиф қилди

© Пресс-служба президента КазахстанаТрамп пригласил Токаева в Совет мира по Газе
Трамп пригласил Токаева в Совет мира по Газе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистон АҚШ ташаббуси билан тузилаётган Ғазо бўйича тинчлик кенгашига қўшилиш учун расмий таклиф олди ва таклифга розилик билдирди
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Қасим-Жомарт Тоқаевни Ғазо бўйича тинчлик кенгашига таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибай маълумотларига таяниб Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Қайд этилишича, Тоқаев жаҳон етакчилари орасида биринчилардан бўлиб Дональд Трамп ташаббуси билан тузилаётган Тинчлик кенгаши аъзолиги учун расмий таклиф олган. Қозоғистон ушбу тузилманинг таъсисчи давлатларидан бири бўлиши режалаштирилмоқда.
“Бунга жавобан давлат раҳбари АҚШ президенти номига самимий миннатдорчилик билдирилган ва янги бирлашма таркибига киришга розилик билдирилган мактуб йўллади”, — деди Желдибай.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг Ғазо бўйича режасида секторни вақтинчалик халқаро бошқариш ҳамда уни қайта тиклаш жараёнини мувофиқлаштирадиган “Тинчлик кенгаши”ни тузиш кўзда тутилган. Аввалроқ Reuters Дональд Трамп ушбу кенгашнинг умрбод раиси бўлишини режалаштираётганини хабар қилган эди.
Шунингдек, аввалроқ Дональд Трамп Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёевни 2026 йилда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилган.
В Белом доме состоялись переговоры Шавката Мирзиёева с Дональдом Трампом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2025
Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди — президентлар телефонда яна нималарни муҳокама қилди?
Янгиликлар лентаси
0