Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди — президентлар телефонда яна нималарни муҳокама қилди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Белом доме состоялись переговоры Шавката Мирзиёева с Дональдом Трампом
В Белом доме состоялись переговоры Шавката Мирзиёева с Дональдом Трампом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2025
Oбуна бўлиш
Мулоқотда президентлар амалдаги лойиҳалар, янги инвестиция механизмлари ва олий даражадаги мулоқотларни давом эттириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотида Ўзбекистон–АҚШ муносабатларида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, амалдаги лойиҳа ва дастурларни самарали илгари суриш, шунингдек, янги ташаббусларни ишлаб чиқиш мақсадида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлар ва инвестициялар кенгаши ташкил этилган. Шу билан бирга, Қўшма инвестиция фондини таъсис этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, кўп томонлама ҳамкорлик, жумладан, “C5+1” формати доирасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланди.
Мулоқот якунида томонлар олий даражадаги мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, амалий ҳамкорлик бўйича қўшма ташаббус ва дастурларни илгари суришга келишиб олдилар.
Мирзиёев АҚШ етакчисини ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
Шунингдек, Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Президенти билан бўлиб ўтган мулоқотларда можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинганини маълум қилди. Шу билан бирга, уларни келгуси йил АҚШ мезбонлик қиладиган G20 саммитига меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф этганини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите лидеров стран Центральной Азии и США в формате C5+1. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2025
Мирзиёев Вашингтондаги “Марказий Осиё-АҚШ” саммитида қандай таклифларни билдирди
Янгиликлар лентаси
0