https://sputniknews.uz/20260119/trump-tarix-kirish-54903673.html
Трамп тарихга кирди
Трамп тарихга кирди
Sputnik Ўзбекистон
Гренландия АҚШ, Европа, Хитой ўртасидаги глобал рақобатнинг ифодасига айланмоқда. Муаллиф киноя ва публицистик услуб орқали XXI асрда куч, бозор ва геосиёсат... 19.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-19T11:24+0500
2026-01-19T11:24+0500
2026-01-19T13:22+0500
дональд трамп
ақш
дунё янгиликлари
дунёда
европа иттифоқи
колумнистлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54899743_0:1:1180:665_1920x0_80_0_0_d803de7845d8c6ebdd3192510ca157e1.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Гренландиянинг “Незламна фортеця”си жиддий хавф остида қолди. Дастлаб европалик ҳарбийлар демократиянинг бу “қалъаси”ни Трампдан ҳимоя қилишни режалаштириб, оролга ўзларининг илғор, гендер-флюид ҳарбийларидан иборат “қудратли” гуруҳни туширишди, деб ёзади РИА Новости колумнисти.Натижа эса на ўнта негр боласи ҳақидаги саноқ шеърича, на қароқчилар қўшиғидагидек бўлди: "Ўликнинг сандиғига ўн беш киши, ё-ҳо-ҳо ва бир шиша ром".Гренландия майдони икки миллион квадрат километрдан ортиқ. Хўп, майли, уч мушкетёр ва уларга қўшилган Д’Артаньян бутун бошли Ла-Рошелни бир неча соат ҳимоя қилган эди-ку. Бу ерда ҳам гўё қандайдир қаҳрамонлик кўринарди.АҚШ президенти бу ғала-ғовурга назар ташлаб, европаликлардан Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш бўйича музокараларни қачон ўтказиш қулайроқ бўлишини сўради. Атлантиканинг нариги томонида қўрқувдан жимжитлик ҳукм сурди.Жавоб бўлмагач, Трамп бепарволик билан Гренландияга ўз ҳарбийларини юборишга журъат этган барча давлатларга ўн фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди.Орадан бир неча соат ўтмасдан Германиянинг ўн беш нафар ҳарбийси оролни тарк этди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги шошилинч буйруқ чиқариб, миссия якунланганини маълум қилди. Бундесвер вакиллари эса Германия ҳарбийлари барча вазифаларни муваффақиятли бажарганини билдирди.Шу тариқа, Гренландия мудофаасида бўшлиқ пайдо бўлди ва орол европаликлар учун стратегик аҳамиятини тез орада йўқотиши мумкин, деган хавотирлар кучайди. Энди эса божлар масаласи бор. Биргина Германия учун қўшимча ўн фоизлик бож йилiga 15 миллиард еврогача зарар келтириши мумкин. Мамлакат эса аллақачон инқирозда. Европа Иттифоқининг бошқа аъзоларида аҳвол бундан ҳам оғир. 1 июндан эса божлар 25 фоизга чиқади. Қандайдир жавоб бўлиши керак, чунки европалик аскарларнинг Гренландиядан шошилинч қочиши АҚШ президентини юмшатиши даргумон. "Дадажон жазолайди".Европаликлар Трампга жуда “қаттиқ” жавоб қайтаришди. Аввало, Брюсселда элчиларнинг шошилинч учрашуви ўтказилди. Кейин эса Макрон АҚШга қарши қўллашга ваъда берилган “савдо базукаси” — Европа санкциялари ва чекловлари мажмуасини эслатиб ўтди.Ниҳоят, Бельгия мудофаа вазири АҚШ Гренландияни босиб олган тақдирда “Б режаси” борлигини маълум қилди. Бироқ унинг мазмуни ошкор этилмади. Агар Бельгиянинг ўзи жаҳли чиққан бўлса… тарқашамиз, йигитлар.Қўшма Штатларда эса европаликларнинг бу уринишлари устидан очиқдан-очиқ кулишмоқда. Агар улар “дадажон”ни ғазаблантирса, Трамп шунчаки Америка бозорини ёпиб қўяди. Бу эса Европа Иттифоқи иқтисодиёти учун ҳалокатли бўлади. Гренландия қорларидаги бечора европалик аскарлар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. "Келинг, уларни қўнғизлардек эзиб ташлайлик!" — дея киноя қилади Fox News.Дональд Трамп ҳозир кўз ўнгимизда жаҳон тарихига кириб бормоқда. Агар у ҳақиқатан ҳам Гренландияни қўшиб олишга муваффақ бўлса, АҚШ нодир тупроқлар ва қимматбаҳо металлар захирасига, Хитойдан Европага олиб борувчи савдо йўлини назорат қилиш имконига эга бўлган Арктикадаги стратегик таянч нуқтага, шунингдек, ракетага қарши ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштириш учун муҳим ҳудудга эга бўлади.Қўшма Штатлар бундай “совға”ни бир асрдан ортиқ вақтдан бери олмаган. Охирги ҳудуд 1917 йилда, Вудро Вильсон даврида, Даниядан Виржиния ороллари сотиб олинган эди. Бу йил эса АҚШ ташкил топганининг 250 йиллиги нишонланади. Президент мамлакатга туғилган кунга бундан яхшироқ совға қилиши қийин. Қиймати ҳам шунга яраша — Гренландия келтириши мумкин бўлган фойда олдида 700 миллиард доллар нима деган гап?Европаликларга эса бунга кучсиз ғазаб билан қарашдан бошқа чора қолмаяпти: Вашингтонга қарши на иқтисодий, на ҳарбий восита бор. Халқаро ҳуқуққа мурожаат қилиш ҳам бефойда — Трамп унга фуқаролар уруши пайтида Олий судни чеклаб қўйган Авраам Линкольн каби қарайди. У учун давлат манфаати ҳар қандай қонунчилик майда-чүйдасидан устун. Ахир у Американи яна буюк қилиш учун келган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54899743_147:0:1034:665_1920x0_80_0_0_fba3ccd381e99a66f6962fb31ca6e487.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
дональд трамп, ақш, дунё янгиликлари, дунёда, европа иттифоқи, колумнистлар
дональд трамп, ақш, дунё янгиликлари, дунёда, европа иттифоқи, колумнистлар
Трамп тарихга кирди
11:24 19.01.2026 (янгиланди: 13:22 19.01.2026) Гренландия АҚШ, Европа, Хитой ўртасидаги глобал рақобатнинг ифодасига айланмоқда. Муаллиф киноя ва публицистик услуб орқали XXI асрда куч, бозор ва геосиёсат қандай ишлаётганини тасвирлайди
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Гренландиянинг “Незламна фортеця”си жиддий хавф остида қолди. Дастлаб европалик ҳарбийлар демократиянинг бу “қалъаси”ни Трампдан ҳимоя қилишни режалаштириб, оролга ўзларининг илғор, гендер-флюид ҳарбийларидан иборат “қудратли” гуруҳни туширишди, деб ёзади
РИА Новости колумнисти.
Натижа эса на ўнта негр боласи ҳақидаги саноқ шеърича, на қароқчилар қўшиғидагидек бўлди: "Ўликнинг сандиғига ўн беш киши, ё-ҳо-ҳо ва бир шиша ром".
Норвегия ва Финляндиядан иккитадан ҳарбий келди. Буюк Британия ва Нидерландиядан — биттадан. Швеция қанчадир пул юборишга ваъда берди. Франциядан — ўн беш киши. Германиядан ҳам тахминан шунча. Қисқаси, шу билан ҳаммаси тугади.
Гренландия майдони икки миллион квадрат километрдан ортиқ. Хўп, майли, уч мушкетёр ва уларга қўшилган Д’Артаньян бутун бошли Ла-Рошелни бир неча соат ҳимоя қилган эди-ку. Бу ерда ҳам гўё қандайдир қаҳрамонлик кўринарди.
АҚШ президенти бу ғала-ғовурга назар ташлаб, европаликлардан Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш бўйича музокараларни қачон ўтказиш қулайроқ бўлишини сўради. Атлантиканинг нариги томонида қўрқувдан жимжитлик ҳукм сурди.
Жавоб бўлмагач, Трамп бепарволик билан Гренландияга ўз ҳарбийларини юборишга журъат этган барча давлатларга ўн фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди.
Орадан бир неча соат ўтмасдан Германиянинг ўн беш нафар ҳарбийси оролни тарк этди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги шошилинч буйруқ чиқариб, миссия якунланганини маълум қилди. Бундесвер вакиллари эса Германия ҳарбийлари барча вазифаларни муваффақиятли бажарганини билдирди.
— Сиз тентаксиз, Швейк! — Худди шундай, мен расмий аҳмоқман. Менда ҳатто маълумотнома ҳам бор.
Шу тариқа, Гренландия мудофаасида бўшлиқ пайдо бўлди ва орол европаликлар учун стратегик аҳамиятини тез орада йўқотиши мумкин, деган хавотирлар кучайди. Энди эса божлар масаласи бор. Биргина Германия учун қўшимча ўн фоизлик бож йилiga 15 миллиард еврогача зарар келтириши мумкин. Мамлакат эса аллақачон инқирозда. Европа Иттифоқининг бошқа аъзоларида аҳвол бундан ҳам оғир. 1 июндан эса божлар 25 фоизга чиқади. Қандайдир жавоб бўлиши керак, чунки европалик аскарларнинг Гренландиядан шошилинч қочиши АҚШ президентини юмшатиши даргумон. "Дадажон жазолайди".
Европаликлар Трампга жуда “қаттиқ” жавоб қайтаришди. Аввало, Брюсселда элчиларнинг шошилинч учрашуви ўтказилди. Кейин эса Макрон АҚШга қарши қўллашга ваъда берилган “савдо базукаси” — Европа санкциялари ва чекловлари мажмуасини эслатиб ўтди.
Ниҳоят, Бельгия мудофаа вазири АҚШ Гренландияни босиб олган тақдирда “Б режаси” борлигини маълум қилди. Бироқ унинг мазмуни ошкор этилмади. Агар Бельгиянинг ўзи жаҳли чиққан бўлса… тарқашамиз, йигитлар.
Қўшма Штатларда эса европаликларнинг бу уринишлари устидан очиқдан-очиқ кулишмоқда. Агар улар “дадажон”ни ғазаблантирса, Трамп шунчаки Америка бозорини ёпиб қўяди. Бу эса Европа Иттифоқи иқтисодиёти учун ҳалокатли бўлади. Гренландия қорларидаги бечора европалик аскарлар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. "Келинг, уларни қўнғизлардек эзиб ташлайлик!" — дея киноя қилади Fox News.
Дональд Трамп ҳозир кўз ўнгимизда жаҳон тарихига кириб бормоқда. Агар у ҳақиқатан ҳам Гренландияни қўшиб олишга муваффақ бўлса, АҚШ нодир тупроқлар ва қимматбаҳо металлар захирасига, Хитойдан Европага олиб борувчи савдо йўлини назорат қилиш имконига эга бўлган Арктикадаги стратегик таянч нуқтага, шунингдек, ракетага қарши ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштириш учун муҳим ҳудудга эга бўлади.
Қўшма Штатлар бундай “совға”ни бир асрдан ортиқ вақтдан бери олмаган. Охирги ҳудуд 1917 йилда, Вудро Вильсон даврида, Даниядан Виржиния ороллари сотиб олинган эди. Бу йил эса АҚШ ташкил топганининг 250 йиллиги нишонланади. Президент мамлакатга туғилган кунга бундан яхшироқ совға қилиши қийин. Қиймати ҳам шунга яраша — Гренландия келтириши мумкин бўлган фойда олдида 700 миллиард доллар нима деган гап?
Европаликларга эса бунга кучсиз ғазаб билан қарашдан бошқа чора қолмаяпти: Вашингтонга қарши на иқтисодий, на ҳарбий восита бор. Халқаро ҳуқуққа мурожаат қилиш ҳам бефойда — Трамп унга фуқаролар уруши пайтида Олий судни чеклаб қўйган Авраам Линкольн каби қарайди. У учун давлат манфаати ҳар қандай қонунчилик майда-чүйдасидан устун. Ахир у Американи яна буюк қилиш учун келган.