https://sputniknews.uz/20260119/putin-gaza-tinchlik-kengash-taklif-54945632.html
Путин Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га таклиф олди
Путин Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га таклиф олди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Ғазо бўйича тузилаётган “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлиш таклифини олди. Кремль таклиф тафсилотларини ўрганмоқда. АҚШ режаси ва БМТдаги овоз бериш тафсилотлари.
2026-01-19T14:59+0500
2026-01-19T14:59+0500
2026-01-19T14:59+0500
владимир путин
россия тив
дональд трамп
дунё янгиликлари
дунёда
дмитрий песков
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1b/54497086_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_5eef4f20be3105c37eac2e2033c5c428.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Владимир Путин Ғазо бўйича тузилаётган “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлиш таклифини олди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.Аввалроқ Дональд Трамп Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилган ва унинг аъзолари таркибини тез орада очиқлашини айтган эди. Оқ уй маълумотига кўра, кенгаш таркибига АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, сармоядор Жаред Кушнер, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер, Жаҳон банки раҳбари Ажай Банга ҳамда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Роберт Гебриэл кирган.2025 йил ноябрь ойи ўрталарида БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ томонидан таклиф этилган ва Трампнинг Ғазо секторидаги вазиятни ҳал этишга қаратилган кенг қамровли режасини қўллаб-қувватловчи резолюцияни маъқуллади. 15 аъзодан 13 таси резолюцияни қўллаб-қувватлади, Россия ва Хитой эса бетараф қолди.АҚШ режасида Ғазо секторини вақтинчалик халқаро бошқариш, шунингдек, Трамп раислигида “Тинчлик кенгаши”ни тузиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, Исроил ва Миср билан мувофиқлаштирилган ҳолда жойлаштирилиши керак бўлган халқаро барқарорлаштириш кучларига кенг мандат бериш таклиф қилинган. Бироқ тинчликпарвар кучлар таркиби ҳозирча очиқланмаган.Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров эса Исроил ва ҲАМАС томонидан режа шартлари бузилаётгани ҳақидаги баёнотларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу тинчлик ташаббусининг кейинги амалга оширилиши сўроқ остида қолаётганини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20260119/trump-toqaev-gaza-kengash-taklif-54915904.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1b/54497086_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_31bb05ca5bb0c14a46dae7ef062caf1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин, россия, ғазо, тинчлик кенгаши, дональд трамп, кремль, дмитрий песков, ақш режаси, бмт хавфсизлик кенгаши, исроил ғазо, хамас, халқаро тинчлик режаси, reuters, оқ уй
путин, россия, ғазо, тинчлик кенгаши, дональд трамп, кремль, дмитрий песков, ақш режаси, бмт хавфсизлик кенгаши, исроил ғазо, хамас, халқаро тинчлик режаси, reuters, оқ уй
Путин Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га таклиф олди
Россия президенти Ғазо бўйича тузилаётган “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлиш таклифини олди ва ҳозирда унинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Владимир Путин Ғазо бўйича тузилаётган “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлиш таклифини олди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков
маълум қилди.
“Ҳа, ҳақиқатан ҳам, президент Путин дипломатик каналлар орқали Тинчлик кенгаши таркибига қўшилиш таклифини олди. Ҳозирда биз ушбу таклифнинг барча тафсилотларини ўрганмоқдамиз. Шунингдек, барча нозик жиҳатларни аниқлаштириш учун Америка томони билан алоқа ўрнатишга умид қиламиз,” — деди Песков журналистларга.
Аввалроқ Дональд Трамп Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилган ва унинг аъзолари таркибини тез орада очиқлашини айтган эди. Оқ уй маълумотига кўра, кенгаш таркибига АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, сармоядор Жаред Кушнер, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер, Жаҳон банки раҳбари Ажай Банга ҳамда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Роберт Гебриэл кирган.
2025 йил ноябрь ойи ўрталарида БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ томонидан таклиф этилган ва Трампнинг Ғазо секторидаги вазиятни ҳал этишга қаратилган кенг қамровли режасини қўллаб-қувватловчи резолюцияни маъқуллади. 15 аъзодан 13 таси резолюцияни қўллаб-қувватлади, Россия ва Хитой эса бетараф қолди.
АҚШ режасида Ғазо секторини вақтинчалик халқаро бошқариш, шунингдек, Трамп раислигида “Тинчлик кенгаши”ни тузиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, Исроил ва Миср билан мувофиқлаштирилган ҳолда жойлаштирилиши керак бўлган халқаро барқарорлаштириш кучларига кенг мандат бериш таклиф қилинган. Бироқ тинчликпарвар кучлар таркиби ҳозирча очиқланмаган.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров эса Исроил ва ҲАМАС томонидан режа шартлари бузилаётгани ҳақидаги баёнотларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу тинчлик ташаббусининг кейинги амалга оширилиши сўроқ остида қолаётганини таъкидлади.