https://sputniknews.uz/20260119/china-aholi-kamayish-rekord-54891915.html
3 йилда 6,86 млн киши: Хитойда аҳоли камайиши рекорди янгилади — сабаблар ва статистика
3 йилда 6,86 млн киши: Хитойда аҳоли камайиши рекорди янгилади — сабаблар ва статистика
Sputnik Ўзбекистон
Хитой давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси 2023–2025 йилларда кетма-кет камайиб, 2025 йилда рекорд даражада 3,39 миллион кишига қисқарди. Демографик пасайиш сабаблари ва расмий рақамлар.
2026-01-19T10:15+0500
2026-01-19T10:15+0500
2026-01-19T10:24+0500
дунё янгиликлари
дунёда
хитой
демографик кўрсаткичлар
аёллар
эркаклар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54893398_0:45:1440:855_1920x0_80_0_0_57e636901d7f4136a2431452804068e2.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Хитой давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси 2025 йил охирида 3,39 миллион кишига камайиб, 1,404 миллиард нафарни ташкил этди.Маълум қилинишича, ҳисоб-китобларда Гонконг, Макао ва Тайвань резидентлари инобатга олинмаган.Туғилиш коэффициенти 5,63 промиллени ташкил этди, яъни йил давомида ҳар 1000 аҳолига ўртача 5,63 та туғилиш тўғри келади. Ўлим коэффициенти эса 8,04 промилле бўлди.Жинслар нисбатида эркаклар аёллардан 28,81 миллион нафарга кўп:Ёш таркибига кўра:Шаҳарлашув жараёни давом этмоқда:2025 йилда шаҳар аҳолиси сони 953,8 миллион кишига етди ва бир йилда 10,3 миллионга ошди. Қишлоқ аҳолиси эса 13,69 миллионга камайди. Натижада шаҳар аҳолиси улуши 67,89 фоизни ташкил қилди.Никоҳлар сони ҳам изчил камаймоқда: 2022 йилда мамлакатда атиги 6,8 миллион жуфтлик никоҳдан ўтган — бу 37 йил ичидаги энг паст кўрсаткич.Сўнгги йилларда ҳукумат туғилишни рағбатлантиришга ҳаракат қилмоқда. Аввал иккинчи, кейин эса учинчи фарзанд кўришга рухсат берилди, шунингдек, болалар сонига оид жарималар бекор қилинди. Аммо бу чоралар ҳозирча аҳоли камайишини тўхтатгани йўқ, чунки кам фарзандли оила модели Хитой жамиятида одатий ҳаёт тарзига айланиб улгурган.
https://sputniknews.uz/20250828/uzbekistan-aholi-38-million-48-yil-100-million-51571593.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54893398_120:0:1320:900_1920x0_80_0_0_985d4a4e749a670f13f74a54c6c1d856.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой аҳолиси, хитой демографияси, хитой давлат статистика бюроси, аҳоли камайиши, демографик инқироз, туғилиш коэффициенти, ўлим коэффициенти, бир оила бир бола сиёсати, хитойда никоҳлар, аҳолининг қариши, хитой статистикаси 2023, 2024, 2025
хитой аҳолиси, хитой демографияси, хитой давлат статистика бюроси, аҳоли камайиши, демографик инқироз, туғилиш коэффициенти, ўлим коэффициенти, бир оила бир бола сиёсати, хитойда никоҳлар, аҳолининг қариши, хитой статистикаси 2023, 2024, 2025
3 йилда 6,86 млн киши: Хитойда аҳоли камайиши рекорди янгилади — сабаблар ва статистика
10:15 19.01.2026 (янгиланди: 10:24 19.01.2026) Мамлакат статистика бюросига кўра, Хитой аҳолиси камайиб бормоқда: 2023 йилда у 2,08 миллионга, 2024 йилда 1,39 миллионга, 2025 йилда эса рекорд даражада — 3,39 миллион кишига қисқарган
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Хитой давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси 2025 йил охирида 3,39 миллион кишига камайиб, 1,404 миллиард нафарни
ташкил этди.
Маълум қилинишича, ҳисоб-китобларда Гонконг, Макао ва Тайвань резидентлари инобатга олинмаган.
Туғилиш коэффициенти 5,63 промиллени ташкил этди, яъни йил давомида ҳар 1000 аҳолига ўртача 5,63 та туғилиш тўғри келади. Ўлим коэффициенти эса 8,04 промилле бўлди.
Жинслар нисбатида эркаклар аёллардан 28,81 миллион нафарга кўп:
эркаклар —716,85 миллион,
аёллар — 688,04 миллион киши.
16–59 ёшдагилар — 851,36 миллион (умумий аҳолининг 60,6 фоизи),
60 ёш ва ундан катталар — 323,38 миллион (23 фоиз),
65 ёшдан юқори аҳоли — 223,65 миллион (15,9 фоиз).
Шаҳарлашув жараёни давом этмоқда:
2025 йилда шаҳар аҳолиси сони 953,8 миллион кишига етди ва бир йилда 10,3 миллионга ошди. Қишлоқ аҳолиси эса 13,69 миллионга камайди. Натижада шаҳар аҳолиси улуши 67,89 фоизни ташкил қилди.
Экспертларга кўра, ХХР аҳолининг қариши ва гендер номутаносиблиги каби жиддий демографик муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳолатга 1970 йиллар охирида жорий этилган "бир оила — бир бола" сиёсати ҳам таъсир кўрсатган.
Никоҳлар сони ҳам изчил камаймоқда: 2022 йилда мамлакатда атиги 6,8 миллион жуфтлик никоҳдан ўтган — бу 37 йил ичидаги энг паст кўрсаткич.
Сўнгги йилларда ҳукумат туғилишни рағбатлантиришга ҳаракат қилмоқда. Аввал иккинчи, кейин эса учинчи фарзанд кўришга рухсат берилди, шунингдек, болалар сонига оид жарималар бекор қилинди. Аммо бу чоралар ҳозирча аҳоли камайишини тўхтатгани йўқ, чунки кам фарзандли оила модели Хитой жамиятида одатий ҳаёт тарзига айланиб улгурган.