Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

© Sputnik/Рамиз БахтияровФестиваль ремесел в Коканде. Праздничное шествие
Фестиваль ремесел в Коканде. Праздничное шествие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2025
Oбуна бўлиш
Аҳоли ўсиши ҳозирги суръатда сақланса, 2073 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 100 миллион кишидан ошиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Бугун, 28 август куни, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион кишига етди.
Шундан эркаклар сони 19 136 800 нафар, аёллар сони эса 18 863 200 нафарни ташкил этди. Яъни, эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 минг 600 нафарга кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги беш йилда аҳолининг ўртача ўсиш суръати 2 фоиздан кўпроқ бўлган.
Келгусида ҳам шу тарзда давом этса Ўзбекистон аҳолиси:
2038 йилда – 50 миллион киши,
2050 йилда – 63 миллион киши,
2055 йилда – 70 миллион киши,
2065 йилда – 85 миллион киши,
2073 йилда – 100 миллион кишига етиши мумкин.
БМТнинг “Жаҳон аҳолисининг 2024 йилдаги истиқболлари” маърузасига кўра, 2100 йилга келиб Ўзбекистон аҳолиси тахминан 74 миллион кишига етиши кутилмоқда.
Измена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2025
Қайси вилоятда оилалар орасида ажралишлар кўрсаткичи энг юқори - таҳлил
Янгиликлар лентаси
0