https://sputniknews.uz/20260118/uzbekistan-china-tiv-rahbarlar-muloqot-54876782.html
Чангалзор қонунига қарши туришимиз керак:Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари суҳбат ўтказди
Чангалзор қонунига қарши туришимиз керак:Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари суҳбат ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари телефон мулоқотида халқаро вазиятда уруш сояси пайдо бўлаётгани, бир томонлама “безорилик” кучайиб бораётгани ва “чангалзор қонуни”га қарши туриш зарурлиги қайд этилди.
2026-01-18T11:49+0500
2026-01-18T11:49+0500
2026-01-18T12:06+0500
ташқи сиёсат
уруш
ван и
бахтиёр саидов
ўзбекистон тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45154705_0:33:2370:1366_1920x0_80_0_0_210dacda12426cd50d42c0e4aee2f67d.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси - ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram канали орқали хабар берди.Маълум қилинишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, минтақавий ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган.Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган расмий баёнотга кўра, Ван И икки мамлакат ўртасида иқтисодиёт ва савдо, маданият ҳамда субмиллий даражадаги алмашинувлар соҳаларида ҳамкорлик барқарор суръатларда кенгайиб бораётганини таъкидлаган.Шу билан бирга, Ван И 2026 йил бошидан буён халқаро вазият тобора нотинч тус олаётганини, уруш сояси пайдо бўлаётгани, айрим ҳолатларда бир томонлама безорилик кучайиб бораётганини қайд этган. Унинг таъкидлашича, бундай шароитда Хитой ва Ўзбекистон стратегик мувофиқлаштиришни кучайтириши ва стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириши зарур.Шунингдек, Хитой ТИВ баёнотида томонлар халқаро ва минтақавий масалаларда яқин ҳамкорлик қилиши, кучлилар кучсизларни ўлжа қиладиган “чангалзор қонуни”га қарши туриши, халқаро муносабатларни тартибга солувчи асосий меъёрларни қўллаб-қувватлаши, БМТнинг етакчи ролини ҳимоя қилиши, халқаро адолатни таъминлаш ҳамда минтақавий тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳим экани таъкидланган.Ван И жорий йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик ўрнатилганининг 10 йиллиги нишонланишини эслатиб, томонлар яқин ўн йилликда икки томонлама муносабатларни биргаликда лойиҳалаштириш ва изчил ривожлантиришлари кераклигини билдирган.
https://sputniknews.uz/20251123/china-central-asia-hamjamiyat-53690963.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45154705_253:0:2117:1398_1920x0_80_0_0_0508703c43da8643a8c5cb81691c16af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, хитой, тив, бахтиёр саидов, ван и, ўзбекистон хитой муносабатлари, стратегик ҳамкорлик, чангалзор қонуни, уруш сояси, бир томонлама безорилик, халқаро вазият, дипломатик мулоқот, бмт роли
ўзбекистон, хитой, тив, бахтиёр саидов, ван и, ўзбекистон хитой муносабатлари, стратегик ҳамкорлик, чангалзор қонуни, уруш сояси, бир томонлама безорилик, халқаро вазият, дипломатик мулоқот, бмт роли
Чангалзор қонунига қарши туришимиз керак:Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари суҳбат ўтказди
11:49 18.01.2026 (янгиланди: 12:06 18.01.2026) Хитой ТИВ баёнотида уруш сояси пайдо бўлаётгани, “безорилик” кучайиб бораётгани ва икки давлат кучлилар кучсизларни ўлжа қиладиган “чангалзор қонуни”га қарши туриши кераклиги қайд этилган
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси - ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram канали орқали
хабар берди.
Маълум қилинишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, минтақавий ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган расмий баёнотга кўра, Ван И икки мамлакат ўртасида иқтисодиёт ва савдо, маданият ҳамда субмиллий даражадаги алмашинувлар соҳаларида ҳамкорлик барқарор суръатларда кенгайиб
бораётганини таъкидлаган.
Шу билан бирга, Ван И 2026 йил бошидан буён халқаро вазият тобора нотинч тус олаётганини, уруш сояси пайдо бўлаётгани, айрим ҳолатларда бир томонлама безорилик кучайиб бораётганини қайд этган. Унинг таъкидлашича, бундай шароитда Хитой ва Ўзбекистон стратегик мувофиқлаштиришни кучайтириши ва стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириши зарур.
Баёнотда айтилишича, икки томон ўз ишларини пухта йўлга қўйиш, асосий манфаатларни ҳимоя қилишда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Шунингдек, Хитой ТИВ баёнотида томонлар халқаро ва минтақавий масалаларда яқин ҳамкорлик қилиши, кучлилар кучсизларни ўлжа қиладиган “чангалзор қонуни”га қарши туриши, халқаро муносабатларни тартибга солувчи асосий меъёрларни қўллаб-қувватлаши, БМТнинг етакчи ролини ҳимоя қилиши, халқаро адолатни таъминлаш ҳамда минтақавий тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳим экани таъкидланган.
Ван И жорий йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик ўрнатилганининг 10 йиллиги нишонланишини эслатиб, томонлар яқин ўн йилликда икки томонлама муносабатларни биргаликда лойиҳалаштириш ва изчил ривожлантиришлари кераклигини билдирган.