Шантаж, хато, қашшоқлик эҳтимоли — Европа расмийлари Трамп “Гренландия” божларига фикрлари

© AP Photo / Christian Pondella / Red Bull Погружение под поверхность льда с целью исследования ледяной шапки Гренландии
Погружение под поверхность льда с целью исследования ледяной шапки Гренландии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2026
Oбуна бўлиш
Европа давлатлари ва экспертлар АҚШнинг янги тариф қарорини кескин танқид қилиб, уни шантаж ва трансатлантик муносабатларга таҳдид сифатида баҳоламоқда.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. АҚШ 1 февралдан бошлаб Гренландия атрофидаги вазият туфайли Дания, Норвегия, Швеция, Франция, Германия, Британия, Нидерландия ва Финляндиянинг барча товарларига 10 фоизлик божхона тўловларини жорий қилади. Бу ҳақда шанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 1 июндан бошлаб ушбу тариф ставкаси 25 фоизгача оширилади ва Қўшма Штатлар томонидан Гренландияни сотиб олиш бўйича келишувга эришилгунга қадар амал қилади.
Қуйида ЕИ ва Европа давлатлари расмийлари ҳамда айрим экспертларнинг ушбу қарорга нисбатан ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВ орқали билдирган фикрлари келтирилади:
“Биз ўзимизни шантаж қилишга йўл қўймаймиз… бу ЕИ масаласи бўлиб, ҳозир алоҳида олинган мамлакатларга қараганда анча кўпроқ давлатларга таъсир қилади.”— Швеция бош вазири Ульф Кристерссон
“Фақат Дания ва Гренландия ўзларига тегишли масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Мен ҳар доим ўз мамлакатим ва иттифоқчи қўшниларимизни ҳимоя қиламан.”— Швеция бош вазири Ульф Кристерссон
“…ҳудудий яхлитлик ва (Дания — таҳр.) суверенитети ҳеч қандай ҳолатда шантаж қилиниши мумкин эмас.”— Бельгия ташқи ишлар вазири Максим Прево
“Тарифларни жорий этиш билан боғлиқ таҳдидларни қабул қилиб бўлмайди ва бу контекстда уларга ўрин йўқ. Агар улар тасдиқланса, европаликлар бир овоздан ва мувофиқлаштирилган ҳолда жавоб беришади. Биз Европа суверенитетини ҳимоя қиламиз.”— Франция президенти Эммануэль Макрон
“Божлар Европа ва АҚШнинг қашшоқлашишига олиб келиши ҳамда умумий фаровонлигимизга путур етказиши мумкин.”— ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас
“АҚШнинг Гренландия туфайли ЕИ мамлакатларига нисбатан тарифлар жорий этиши трансатлантик муносабатларга путур етказади ва уларнинг янада ёмонлашиши хавфини кучайтиради.”— Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен
“Тарифлар Атлантика муносабатларига путур етказади ва ёмонлашув спирали бошланиши билан таҳдид қилади. Европа ягона, мувофиқлаштирилган ва ўз суверенитетини ҳимоя қилишга содиқ қолади.”— Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш раҳбари Антонио Кошта
“Америка аскарлари ниҳоят Германиядан олиб чиқилиши керак. Шу билан бирга, Американинг Бюхелдаги атом бомбалари ҳам (олиб ташланиши керак — таҳр.)…”
— Германиядаги “Сара Вагенкнехт иттифоқи — ақл ва адолат учун” (ССВ) партияси эксперти Севим Дагделен
“АҚШга кўр-кўрона эргашишни ва ‘дадажони’ Трампга ёқишга уринишни бас қилинг. Трампнинг таҳдидлари ва шантажлари қабул қилиниши мумкин эмас, шунингдек, у томонидан халқаро ҳуқуқнинг кўплаб бузилишлари ҳам бор.” — Нидерландия Социалистик партияси (СП) парламентарийси Сара Доббе
“…Бу Америка—Европа савдо муносабатларининг янги қуйи нуқтаси…” — Германия улгуржи ва ташқи савдо федерацияси раҳбари Дирк Яндура
“Янги Америка божлари Германиянинг АҚШга экспортини 5–10 фоизга камайтириши ва йилига 8–15 миллиард евро йўқотишларга олиб келиши мумкин.” — Bild газетаси
Шунингдек, Европарламентдаги етакчи фракция — “Яшиллар” партияси Трампнинг Гренландия бўйича баёнотидан сўнг ЕИ—АҚШ тариф келишувини қайта кўриб чиқишни талаб қилиш ниятида эканини билдирди.
“Психологик сабабларга кўра. Трамп шунчаки Гренландияга эгалик қилмоқчи. У кўчмас мулк савдогари. У мулкни сотиб олишга ўрганган. У дунёни шундай тушунади.”
— АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон
“Сенатдаги демократлар бу божлар Америка иқтисодиётига ва Европадаги иттифоқчиларимизга янада кўпроқ зарар етказишидан олдин уларни тўсиб қўйишга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этади.” — АҚШ Сенатидаги демократлар етакчиси Чак Шумер
Бундан ташқари, АҚШ Сенати ва Конгрессининг айрим аъзолари ҳам Трампнинг ушбу қарорини хато деб баҳоламоқда.
Демонстранции в Дании в поддержку Гренландии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2026
Данияда АҚШга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0