Президентга туризм лойиҳалари ва Бухоро шаҳрининг бош режаси тақдим этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с презентацией дальнейших задач по развитию туризма
Президент ознакомился с презентацией дальнейших задач по развитию туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёевга маданият ва туризм соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди. Йиғилишда Бухоро шаҳрининг бош режаси ҳам муҳокама қилинди.
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев халқаро маданий тадбирлар натижалари, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича навбатдаги вазифалар ҳамда йирик маданият ва туризм объектларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказилган халқаро маданий тадбирлар натижалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, туризм соҳасини лойиҳа бошқаруви тизимига ўтказиш, туризм маҳсулотларини яратиш ва ривожлантириш бўйича ягона механизмни жорий этиш ҳамда йирик тадбирларни мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Соҳа фаолиятини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Миллий туризм платформасини ишга тушириш, туристлар ва тадбиркорлар учун проактив рақамли хизматларни жорий этиш, нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ҳамда туристлар оқимини таҳлил қилиш вазифалари белгиланди. Рақамлаштириш орқали яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва сайёҳлик йиғимидан йиллик тушумларни ошириш режалаштирилгани таъкидланди.
Мамлакат туризм салоҳиятини АҚШ, Форс кўрфази давлатлари, Ҳиндистон, Хитой ва Скандинавия каби устувор бозорларда илгари суриш бўйича янги маркетинг стратегиясини амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Халқаро туристик платформаларда иштирокни кенгайтириш, рақамли контентни ривожлантириш ҳамда йирик медиа ресурслар ва фикр етакчиларини жалб қилиш вазифалари белгиланди.
Тақдимотда йирик маданият ва туризм объектлари лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Самарқандда Регистон ансамбли, Бибихоним ва Шоҳи Зинда мажмуалари ҳамда Мирзо Улуғбек расадхонасини боғлайдиган “Самарқанд мероси йўлаги” лойиҳаси амалга оширилиши маълум қилинди.
Шунингдек, Самарқандда янги “Ипак йўли” музейи қуриш, Мирзо Улуғбек расадхонаси ҳудудини комплекс ободонлаштириш лойиҳалари тақдим этилди.
Шунингдек, Бухоро шаҳрининг бош режаси тақдим этилди. Унда қулай шаҳар муҳитини шакллантириш, транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, кўп функцияли мажмуа сифатида тарихий-этнографик боғ барпо этиш назарда тутилган.
Турист фотографирует достопримечательность  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Туризм соҳасида 2030 йилгача янги вазифалар белгиланди — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0