https://sputniknews.uz/20260115/omsk-kompaniya-bukhara-loyiha-54832734.html
Омск компанияси Бухорода иссиқлик таъминоти бўйича янги лойиҳани бошлайди
Омск компанияси Бухорода иссиқлик таъминоти бўйича янги лойиҳани бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Омск инновацион технологиялар заводи Бухорода муҳандислик маркази очишни режалаштирмоқда. Лойиҳа иссиқлик таъминоти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва инновацияларни жорий этишга қаратилган.
2026-01-15T18:19+0500
2026-01-15T18:19+0500
2026-01-15T18:19+0500
россия
таълим
отм
ўзбекистон
рақамли технологиялар
техникум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0f/54831592_0:255:2732:1792_1920x0_80_0_0_883be03715a7e3d52a959c76389d69c2.jpg
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Омск инновацион технологиялар заводи (ОмЗИТ) Бухорода иссиқлик таъминоти соҳаси учун мутахассислар тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти матбуот хизмати хабар берди.Улар вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувда муҳандислик марказини ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш, энергетика стратегияси доирасида таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, сунъий интеллект асосида қозонларни бошқариш тизимларини модернизация қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.Меҳмонлар Бухоро давлат техника университети, Бухоро шаҳар 1-сон техникуми ва “Бухороэнергомарказ” АЖ фаолияти билан танишди.Якунда ОмЗИТ, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Бухоро давлат техника университети ҳамда Бухоро шаҳар 1-сон техникуми ўртасида иссиқлик таъминоти соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган муҳандислик марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.Маълумотга кўра, 1997 йилда ташкил этилган, “Лаварт” бренди остида саноат қозонлари ва иситиш тизимлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхона юқори энергосамарадор технологиялар асосида фаолият юритади. Заводда роботлаштирилган линиялар, лазер кесиш ва автоматик назорат тизимлари жорий этилган.
https://sputniknews.uz/20251221/uzbekistan-rostov-tadbirkorlar-loyihalar-54351601.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0f/54831592_1:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_ed3e6825d654a23bcc05a85a493743a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, бухоро, омск инновацион технологиялар заводи, омзит, иссиқлик таъминоти, муҳандислик маркази, энергетика, кадрлар тайёрлаш, лаварт бренди, саноат қозонлари, сунъий интеллект, бухоро давлат техника университети, бухороэнергомарказ, энергетика стратегияси
ўзбекистон, бухоро, омск инновацион технологиялар заводи, омзит, иссиқлик таъминоти, муҳандислик маркази, энергетика, кадрлар тайёрлаш, лаварт бренди, саноат қозонлари, сунъий интеллект, бухоро давлат техника университети, бухороэнергомарказ, энергетика стратегияси
Омск компанияси Бухорода иссиқлик таъминоти бўйича янги лойиҳани бошлайди
Бухорода иссиқлик таъминотини ривожлантиришда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Лойиҳа доирасида муҳандислик маркази, инновацион ечимлар ва маҳаллий ишлаб чиқариш локализацияси режалаштирилган
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Омск инновацион технологиялар заводи (ОмЗИТ) Бухорода иссиқлик таъминоти соҳаси учун мутахассислар тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти матбуот хизмати
хабар берди.
ОмЗИТ Ўзбекистонда, жумладан Бухорода муҳандислик маркази ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни локализация қилиш ниятида. Шу мақсадда завод бош директори ўринбосари Дмитрий Бахта ва “Энергомаш” ижрочи директори Павел Атрамонов Бухорода бўлиб турибди.
Улар вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашувда муҳандислик марказини ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш, энергетика стратегияси доирасида таълим сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, сунъий интеллект асосида қозонларни бошқариш тизимларини модернизация қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Меҳмонлар Бухоро давлат техника университети, Бухоро шаҳар 1-сон техникуми ва “Бухороэнергомарказ” АЖ фаолияти билан танишди.
Якунда ОмЗИТ, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Бухоро давлат техника университети ҳамда Бухоро шаҳар 1-сон техникуми ўртасида иссиқлик таъминоти соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган муҳандислик марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Маълумотга кўра, 1997 йилда ташкил этилган, “Лаварт” бренди остида саноат қозонлари ва иситиш тизимлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхона юқори энергосамарадор технологиялар асосида фаолият юритади. Заводда роботлаштирилган линиялар, лазер кесиш ва автоматик назорат тизимлари жорий этилган.