Солиқ камайиши ва электрни сотиш ҳуқуқи: айрим енгил саноат корхоналарга имтиёзлар берилди

© Sputnik / Бахром ХатамовВ трикотажной фабрике
В трикотажной фабрике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан пахта тайёрлаш пунктлари учун солиқ юки камайтирилди, енгил саноат корхоналари ва инвесторлар учун эса қатор янги имтиёзлар жорий этилди
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Пахта тайёрлаш пунктларига мол-мулк ва ер солиқларини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилди. Бу Президент имзолаган қарорда белгиланган.
Имтиёз пахта тайёрлаш фаолиятининг мавсумийлиги ҳисобга олинган ҳолда жорий этилди ва 2028 йил 1 январгача амал қилади.
Қарорга мувофиқ, енгил саноат корхоналарида 1 январдан бошлаб қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилган, корхона эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини сотиш тизими жорий этилади.
Шунингдек, 2029 йил 1 январга қадар:
тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулклари инвесторларга реализация қилишда ҚҚСдан озод қилинади;
тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади;
чарм-пойабзал, мўйначилик корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун назарда тутилган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади.
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Енгил саноат корхоналарига хомашё гаровига $2 миллионгача кредит берилади — янги фармон
Янгиликлар лентаси
0